RU

Последние новости

11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   0 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  1 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  9 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  1 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  3 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  34 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  16 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2

Хорватия бош мураббийи: "Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлганди" Новости

Хорватия бош мураббийи: "Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлганди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (0:2) Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Маринко Маврович сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши жуда қийин ўйин бўлди, сабаби рақиб жамоа собиқ жаҳон чемпиони ва амалдаги вице-чемпион ҳисобланади. Афсуски, ўйин давомида иккита хатога йўл қўйдик ва бу бизга қиммага тушди. Учрашув давомида ҳужумларни якунлашда қийинчиликларга дуч келдик.

Мусобақа аввалида илк мақсадимиз плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш эди ва буни уддаладик. Аммо кейинги режаларимиз амалга ошмади. Аргентина яхшироқ ўйин кўрсатди ва ғалабага лойиқ эди.

Ушбу мундиал давомида ҳам Бразилия, ҳам Аргентинага қарши ўйин ўтказдик. Бу ҳазилакам иш эмас. Улар чемпионлик учун уч давъвогарнинг иккитаси саналади. Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлди (Хорватия ушбу ўйинда дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди — таҳририят), аммо ўйиндан ўйинга мослашиб бордик ва Аргентинага қарши яхши ўйин ўтказдик. 

Мазкур жаҳон чемпионати ҳайратга бой бўлмоқда. Осиё жамоаларнинг савияси анча юқорилаганига, шунингдек, ҳар бир ўйин муросасиз ўтаётганига гувоҳ бўлдик. Шу билан бирга, Испания ва Португалиянинг мусобақани эрта тарк этгани ҳам ажаблантирди. Умуман олганда, ҳар бир жамоа савияси юқориламоқда ва ўйинлар юқори даражада ўтказилмоқда", деди Маврович.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика