RU

Последние новости

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди Новости

Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ли Те коррупцияда айбланиб, 20 йилга қамалди.

"The Paper" нашрининг ёзишича, ҳукм 13 декабрь куни Хубэй провинцияси Сяньнин шаҳри оралиқ халқ суди томонидан чиқарилди.

Тергов натижаларига кўра, Ли Те 2019 йилдан 2021 йилгача ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, умумий қиймати 50,89 млн юандан (7 млн долларга яқин) ортиқ пора олган. Хусусан, мураббий футболчиларни пул эвазига терма жамоага киритган ва клублар билан шартнома имзолашда ёрдам берган. Ли Те бош мураббий лавозимини эгаллаш учун ҳам коррупцион схемаларга мурожаат қилган.

Сўнгги бир неча йил ичида Хитойда коррупцияга қарши кенг кўламли кампания натижасида нафақат оддий амалдорлар, балки юқори лавозимдаги амалдорлар ҳам ўз лавозимларидан маҳрум қилиниб, панжара ортига ўтказилган.

Ли Те – машҳур собиқ футболчи. "Шеффилд Юнайтед" ва "Эвертон"да ўйнаган ярим ҳимоячи Хитой терма жамоаси таркибида 89 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика