RU

Последние новости

13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  4 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  3 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  2 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  14 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  13 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8

Хеккинг: "Агар тиззалар титрамаса "Вольфсбург" "Реал"ни енгади" Новости

Хеккинг: "Агар тиззалар титрамаса "Вольфсбург" "Реал"ни енгади"

"Вольфсбург" бош мураббийи Дитер Хеккинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувидан олдин, турнирнинг бу босқичига чиқиш унинг жамоаси учун катта муваффақият ҳисобланади.

Ушбу учрашув 6 апрель куни Германияда бўлиб ўтади.

"Бу нафақат клуб, балки мухлисларимиз учун ҳам ажойиб натижа. Гуруҳимизда кучсизлар йиғилганди дея олмайман, аммо ушбу босқичдаги саккизта учрашудан олтитасида ғалаба қозондик. Бу сўнгги олти йилдаги бизнинг биринчи Чемпионлар лигамиз. Айни дамда Европа футбол клублари элитасидамиз. 120 минг кишилик шаҳар клуби грандлар орасида. Бу клуб учун ажойиб натижа.

Мен "Бенфика" билан тушишни истаган эдим. Бундай баҳсда имкониятлар 50-50 бўлади. Аммо бизни афсонавий "Реал" кутиб турибди. Агар тиззаларимиз титрамаса рақибни енгамиз. Ха, "Реал" машҳур номга ва футболчиларга эга кучли клуб, аммо улар ҳам биз каби жамоа. Ўз имконият даражамизда рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда имконият бўлади. Ушбу баҳсда биз аутсайдермиз. Жамоам иккала ўйинда ҳам дадил бўлишини истайман.

Барча "Реал"нинг кучли томонларини яхши билади. Улар ҳужумда жуда хавфли. Мадридликлар ушбу еврокубоклар мавсумида 8 та учрашувдан еттитасида ғалаба қозонди. Бизни кучли жамоа кутиб турибди, аммо ўзимизга паст баҳо бермаслигимиз лозим" - дейди Хеккинг.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика