RU

Хави 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: "Мен адашган эканман" Новости

Хави 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: "Мен адашган эканман"

"Барселона" бош мураббийи Хави Испания кубоги доирасидаги "Сеута"га қарши ўйиндан сўнг (5:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизда яхши тажриба бўлди ва бўшашиб қолмаганимиз яхши. Биринчи бўлимда муаммолар юзага келди. Иккинчи таймда уларни ҳал қилдик ва яхши ўйнадик. Бизда мотивация юқори эди ва ишга профессионал тарзда ёндошдик. Таркибимиз яхши эканлигини кўрсатдик. 

Бу иккинчи даражали футболчилар эмас. Биз бир жамоамиз ва бу жуда муҳим. Бу футболчилар муҳим учрашувларда иштирок этишган ва келажакда ҳам жамоада муҳим роль ўйнашади. 

Агар кимнидир ўз сафимизга қўшиб ололмасак, бу фожиа бўлмайди. Аммо таркибни кучайтирсак яхшироқ бўларди. Мемфис мендан ўзини қўйиб юборишимни сўради. 

"Сеута"га сафар у қадар ёқимли бўлмади. Мен улар намойиш этган мана шундай ўйин билан қандай қилиб кам очко тўплашганига ҳайронман. Уларнинг ўйини менга ёқди. Қуръа биз учун омадли келди деганимда адашган эканман", - деди Хави. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика