Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди
18 мая 18:46
Новости
Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди
"Реал"ни тез орада бошқарадиган испаниялик мураббий Хаби Алонсо келаси мавсум учун жамоа таркибини шакллантиришни бошлаб юборди.
Мутахассис "қаймоқранглилар"дан франциялик ҳимоячи Ферлан Менди билан хайрлашишни сўраган. Таъкидланишича, Менди янги мураббийнинг тактик режаларига мос келмаяпти. Унинг ўрнига "Реал" "Бенфика"дан Альваро Каррерас ёки "Жирона"да ўйнаётган Мигель Гутьерресни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ферлан Менди 2019 йилдан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Умумий ҳисобда француз мадридликлар сафида 201 та ўйин ўтказиб, уларда 6 та гол ва 9 та ассист қайд этган. Transfermarkt портали футболчини 18 млн еврога баҳоламоқда.

Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии