АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди
04 мар 03:10
Новости
АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди
АПЛ 29-тур доирасидаги "Вулверхэмптон" — "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 78-дақиқасида мезбонлар ўйинчиси Родриго Гомес тўп киритиб, ҳисобни очди. Муҳаммад Салоҳ 83-дақиқада мувозанатни тиклади. "Бўрилар"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Андре 90+4 дақиқада "Вулверхэмптон"га уч очко тақдим этган голни урди.
"Ливерпуль" АПЛда 29 ўйиндан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда бешинчи, "Вулверхэмптон" эса 30 ўйиндан сўнг 16 очко жамғариб сўнгги, 20-ўринда бормоқда.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Myu bn durang Arsenal bn ham durang Villani yutdi nima liverpulni yutsa sensatsiya buladimi buni nomi Apl hamma narsa bulishi mumkin
Кейинги 12 ўйиннинг 8 тасини ютқазмади ва 14 очко олди. «Олд Траффорд»да дуранг, ўз майдонида «Арсенал» билан 0:2 дан 2:2 га камбэк, ўтган турда эса 3-ўриндаги «Вилла»ни 2:0 енгди. Бугун эса «Ливерпул» устидан ғалаба - 2:1.
Қизиғи, «Вулвз» ҳисоб очган 78-дақиқагача бирортаям зарба бера олмаганди ҳам. Ғалаба голи эса 90+4 да урилди. Слот жамоаси ўйинларида сўнгги дақиқада гол бўлишига ўрганиб ҳам қолдик.
@aslanov_futbol