RU

Последние новости

22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  41 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим" Новости

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"

Эрон футзал терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи Ўзбекистонга қарши учрашувдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Авваламбор, Эрон халқини ушбу ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин ўтказдик, керакли вақтда устунликни қўлга олиб, рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Ўзбекистон Осиёда биз учун энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди.

Ўзбекистон футзалга сармоя киритди, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бирини жалб этди ва жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди. Бу ҳам уларнинг қитъада энг яхшилардан бири бўлишга интилаётганидан дарак беради.

Финалга чиқиш ёқимли туйғу бахш этади. Икки йил олдин чемпионликни бой бергандик. Ўйин пенальтиларга қадар давом этгани ўзимни хотиржам ҳис қилишимга имкон бермади, муҳими, энди финалдамиз.

Ўзбекистон футзалчилари ўйиндан кейин ерга чўккалиб олишди. Бундай ғалати ҳодисага футзалда илк маротаба дуч келдим. Бунақа ҳолатни фақат футболда кўрганман.

Улар бунга лойиқмас, бу жамоа футболчилари зўр ўйнаши мумкин экан", — деди эронлик мутахассис.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика