RU

Последние новости

09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  0 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  10 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  16 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  2 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  5

Водийда Кенияни андижонча меҳмондўстлик кутмоқда Новости

Водийда Кенияни андижонча меҳмондўстлик кутмоқда

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 23 март куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Кения U-23 тенгқурларига қарши майдонга тушиши аниқ бўлди.

Бунгача Андижонга Саудия Арабистони терма жамоасининг ташрифи ва ўйин 25 мартда ўтказилиши ҳақида айтилганди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча масалага ойдинлик киритди. Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида 23 март куни ўтказилса, 26 мартда Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида иккинчи ўйин ўтказилади.

Айни пайтда “Соғлом авлод” стадионида мазкур баҳсга қизғин тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Ўйинга кам қолаётгани сабабли стадионда таъмирлаш ишлари янада тезлаштирилган. Эътиборлиси, шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Соғлом авлод” стадиони ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишини тўлиқ ўз назоратига олган.



Шу боис вилоят ҳокими куни кеча стадионда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда стадиондаги реконструкция ишлари 20 мартга қадар ўз якунига етиши борасида аниқ кўрсатмаларни берди. Шу билан бирга майдон чимини етарли вақт ичида тайёр ҳолатга келтириш юзасидан жиддий топшириқлар берилди.

Стадион замон талаблари асосида таъмирланаётгани эътиборга молик. Футболчилар учун ечиниш хоналари, ювиниш хонаси, ҳожатхона, журналистлар учун медиа-трибуна, матбуот анжумани хонаси, умуман барчаси талаб бўйича қайта таъмирланяпти. Стадионда олиб борилаётган ишларни вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич ўз назоратига олган.

Яна бир гап: жуда кўплаб мухлислар Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чипталарнинг қачон сотувга чиқарилиши юзасидан мурожаат қилмоқдалар. Бу борада тегишли мутасаддилар билан гаплашганимизда ўйин учун чипталар 20 март атрофида сотувга чиқарилиши маълум бўлди. Шу билан бирга шаҳар бўйлаб Ўзбекистон – Кения терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг муҳити сезилиб туриши ҳамда ўйин олдидан мухлисларда байрамона кайфият ҳукм суриши учун ҳам вилоят ҳокими вилоят футбол федерациясига қўшимча топшириқларни берди.


Бундан ташқари, андижонлик ишқибозларнинг ҳам мазкур ўйинга алоҳида тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Андижонда терма жамоамиз иштирокида халқаро даражадаги учрашувни ташкил этиб бераётгани учун футболимиз раҳбариятидан миннатдор эканликларини изҳор этмоқдалар. “Андижон” жамоасининг фан-клуб раиси Нодирбек Тўйчиев ўйинга тайёргарлик ва стадиондаги ўзгаришларни кўриб шундай деди:


- "23 март куни Кения терма жамоасига қарши ўйин учун биз мухлислар ҳам алоҳида тайёргарлик кўряпмиз. Мана, стадиондаги ўзгаришларни кўриб турибсиз, вилоят ҳокимининг ўзи бўлажак ўйинга тайёргарликни назорат қилиб боряпти. Футболчиларнинг ечиниш хоналари Европа андозалари асосида таъмирланяпти ва алоҳида телевизор билан ҳам жиҳозланади. Стадионимизда бундай катта даражадаги таъмирлаш ишлари бўлаётгани учун вилоятимиз ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз".


- "Яқинда Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновнинг стадионда ўтказган йиғилишида мен ҳам иштирок этдим. Ўшанда вилоят электр тармоқлари раҳбарига стадион ёритгичларини 1200 люкс даражада бўлишини таъминлаш мақсадида жиддий топшириқ берди. Айтмоқчиманки, Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20:00да бошланади. Ўша пайтда стадион ёритгичи меъёрида бўлган ҳолда стадионни етарли даражада ёрита олади".


- "Биз мухлисларнинг ўша ўйин учун режаларимиз катта. Андижонга келган бирорта меҳмон бу ердан хафа бўлиб кетмайди. Сизга айтсам, ўйин бошланишидан олдин майдонга чиқиб кениялик футболчиларнинг ҳар бирига ўзбекона дўппи ва зарбоф тўн кийдирамиз. Шунингдек, катта ҳажмдаги Ўзбекистон байроғини ҳам тайёрлаб қўйганмиз. Меҳмонларни қандай кутиб олиш ва ўйин пайтида қай даражада мухлислик қилиш борасида ишқибозлар ўртасида ташвиқотларни ҳам олиб боряпмиз. 23 март куни барчага андижонлик ишқибозларнинг нималарга қодирлигини кўрсатамиз".

ФИРДАВСХОН.

Рейтинг: -32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика