Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"
15 мая 00:31
Новости
Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"
– Яхши рақибга қарши ўйин ўтказдик. Натижа яхши, ўйин сифатимизга саволлар бор. Рақиб ёшлардан иборат ажойиб жамоа экан.
– Тома Табатадзе гол уролмай келаётганди. Бугун у гол урди. Бу унинг кейинги ўйинларига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
– Унинг жисмоний ҳолати бўйича саволлар бор. Шунинг учун унга ўйин амалиёти бердик. Ҳаммаси ўзига боғлиқ.
– Кейинги ўйинда Суперлига пешқадамига қарши сафарда ўйин кутиб турибди. Бугунги ўйин бу учрашувга тайёргарлик кўриш учун қанчалик аҳамият касб этди?
– Биз ҳар бир расмий ўйинга жиддий ёндошамиз. Бугун ротация қилдик. Йигитлар ўзларини тиклаб олишларига эътибор берамиз. Олмалиққа қарши майдонга тушиш имконияти ҳаммада бор. Албатта, эртадан ОКМКга қарши ўйинга тайёрланамиз.
– "Андижон"га қарши ўйиндан олдин дубль қайд этган ўйинчига автомобил ваъда қилинганди. Суперлига пешқадамига қарши ўйиндан олдин ҳам шундай ваъдалар борми?
– Бу ҳаммаси ҳомийларга боғлиқ. Биз йигитларга стимул беришларига қарши эмасмиз. Биз бунга фақат ҳа деймиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии