RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман" Новости

Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

– Ўйин ҳақида

– "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳудудий жиҳатдан катта устунликка эга бўлдик, аммо буни натижада акс эттира олмадик. Камдан кам кузатиладиган ҳолатда гол ўтказдик – стандард вазиятда кераклича концентрацияни ушлай олмадик. Йигитларга эътироз билдира олмайман.  Улар яхши ҳаракат қилишди, аммо реализация муаммо бўлди. 

– Жамоани ичида қандайдир оммадан яширилаётган ҳолатлар борга ўхшамоқда. Элдор Суюнов бирдан йўқолиб қолди. Зоран Марушич йўқ, Фаррух Сайфиев йўқ. Шу ҳолатга яхшироқ изоҳ берсангиз? Уларнинг жароҳатда эмаслигини биламиз...

– Ким нимани беркитяпти? Суюновда жароҳат бор, у операция қилинди ва Тошкентда тикланмоқда. Сайфиев ҳам терма жамоадан жароҳат билан келди, Марушичда ҳам тикланиш жараёни. Муаммолар, жароҳатлар бор. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингиз бўлса, мен жавоб бераман. 

– Биз "Нефтчи"нинг матбуот анжуманларига кирмай қўйгандик. Чунки бизга "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин мураббийлар штаби томонидан босим бўлган. Штаб бизнинг танқидларимизни тўғри қабул қила олмаган. Бугун ҳам кирмоқчи эмас эдик, аммо бугун биз ўз танқидларимиз қанчалик тўғри бўлганини исботи билан кўриб турибмиз. Фарғоналик мухлислар "Нефтчи"нинг эртанги куни қандай бўлишига қизиқишмоқда. Мен айнан шу саволни мураббийдан сўрамоқчиман.

– Босим айнан ким томонидан бўлганди? Менми?

 Дарвозабонлар мураббийи Фаррух Бердиев ва сизнинг ёрдамчи мураббийингиз томонидан бизга босим бўлган.

– "Нефтчи"нинг келажаги яхши бўлади. Ҳаммаси жойида.

– "Қизилқум" ва "Динамо"га қарши ўйинда ғалаба қозонсак, биринчи даврани яхши якунлашимиз мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда "Нефтчи"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз?

– Ғалаба учун борамиз бу ўйинларга. Ҳозир эса тикланиш керак. "Бухоро" ва "Машъал" билан қийин ўйинлар ўтказдик. Вақт кам, хатолар устида ишлаш, тикланиш керак. Бугун голга индивидуал хато сабаб бўлди, аммо ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Бизнинг ҳозирги мақсадимиз – тикланиш.

– "Нефтчи" таркибида номдор футболчилар бор, аммо улар ўз даражаларида ўйнай олмаяпти. Бунга сабаб нима?

– Ўйинчилар борасида гапирсак, таркибга эндигина қайтган ўйинчилар бор. Йовович биринчи ўйинига қадар бор йўғи 1-2 кун машғулот олиб борди. Бугун у майдонга тушди, у жисмоний ҳолатини тиклаши керак. Менга шу ҳолатда бўлган баъзи ўйинчиларни майдонга туширмайсиз деб айтасиз. Машғулотлар жараёнида улар формаларини тиклаб олишади. Биздаги баъзи ўйинчилар учрашувлар давомида катта энергия сарфлашади, уларнинг тикланишига вақт керак бўлади. Бундан ташқари, ёш масаласи ҳам бу ўринда муҳим. Шунга ўхшаш муаммолар бизда бор. Ҳозир ҳаво ҳам жуда иссиқ. Мен бу факторларни баҳона сифатида ишлатмоқчи эмасман. Мен шунчаки вазиятга тўғри баҳо беришингизни хоҳлайман. 

– "Нефтчи" чемпионат бошида мухлислар ташрифи бўйича юқори ўринларда эди. Ҳозир эса кўрсатилаётган натижа ва ўйин сифати сабабли мухлислар оқими борган сари камайиб бормоқда. "Нефтчи"дан келажакда нима кутишимиз мумкин? Чемпионатда доим юқори ўринга курашамиз деб ваъда берилади. Жамоага пул тикилмоқда, ўйинчилар кўнгилдагидек. Ўзбекистоннинг энг кучли таркиби билан натижа кўрсата олмаяпмиз. Мухлислар томонидан билдирилган эъторозларга эса клуб томонидан жавоб берилмаяпти. Бугун ҳам мухлисларнинг эътирозларига гувоҳ бўлдик. Бу масалаларга жаноб Левченко қандай жавоб беради?

– "Нефтчи" чемпионлик учун курашмоқда. Ҳар бир жамоада қийин вазиятлар бўлади. Кўтарилиш ва тушиш бўлиши табиий. Шунчаки ишлашда давом этиш лозим. Оптимизмсиз олдинга интилиб бўлмайди. Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Масофа узоқ, чемпионат давомида кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Ҳар бир жамоа нима учундир курашмоқда. Бугун "Машъал" ротация қилди ва ўйинда ғалаба қозонди.

– Жамшид Искандеровни иккинчи бўлим бошида алмаштириб юборишингизга сабаб нима? У ўйининг керакли вазиятларида масалани ҳал қилиши билан ажралиб туради. Бугун эса Жамшидни иккинчи бўлим бошида алмаштириб юборилмоқда, иккинчи бўлимда эса жуда кўп вазиятларда Искандеров каби ўйинчилар етишмаяпти. Бу қарорнинг сабаби нима?

– Биз олдинги чизиқни кучайтирмоқчи бўлдик. Ғиёсовда тезлик бор. У олдинги шиддат қўшиши режа қилинди. Унда ажойиб вазият ҳам бўлди. Искандеровга келсак, у бошқачароқ типдаги ўйинчи. Биз ўйинга агрессия қўшмоқчи эдик. Ўйинчи бу вазиятлардан фойдаланадими йўқми бу бошқа масала. Муҳаммадали ўз вазиятдан фойдаланиб кетиши мумкин эди. 

– Табатадзе ва Марушич текинга ўйнамайди. Лекин уларнинг ўйини умуман қовушмаяпти. Иккинчи даврада ҳужумни кучайтириш режа қилиняптими?

– Келинг, аввал биринчи даврани тугатиб олайлик. Уёғига кўрамиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика