RU

Последние новости

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  1 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Винисиусда энди испан паспорти бор — "Реал"да ЕИдан бўлмаганлар учун жой очилди. Бу одатдагидан икки баробар кўпроқ вақтни олди Новости

Винисиусда энди испан паспорти бор — "Реал"да ЕИдан бўлмаганлар учун жой очилди. Бу одатдагидан икки баробар кўпроқ вақтни олди

Шу сабаб Жезус билан шартнома имзолай олишмади.


"Реал" мухлислари учун яхши хабар: клуб қайдномасида Евроиттифоқ паспорти бўлмаганлар учун битта жой очилди. Бунга сабаб Винисиус Испания фуқароси бўлганлиги — сентябрь ойининг бошида барча расмий амаллар якунланган эди. Конститутцияга қасамёд ҳам бор — энди барчасига риоя қилинди.


Винисиус икки йил олдин имтиҳонларни топширди, аммо энди паспорт олди. Баскетбол терма жамоаси етакчисига анча тезроқ беришган эди


Бразилиялик 2018 йилдан бери "Реал"да — испан қонунчилиги Бразилия ва Аргентинадан келган инсонларга мамлакатда икки йиллик яшашдан сўнг паспорт олиш имкониятини беради. Шу сабаб Винисиус 2020 йилдаёқ ҳужжатларни топширган ва иккита имтиҳон тестидан ўтган эди — тил ва миллий тарбия бўйича. Ҳаммаси яхши ўтди, аммо шундан сўнг ғалати бир хотиржамлик пайдо бўлди.


Клуб миллий фуқаролик бериш билан шуғулланадиган Испания Адлия вазирлигига даъво қилган — бошқа чет эллик спортчилар ҳеч қандай муаммосиз паспорт олишган (масалан, америкалик баскетболчи Лоренцо Браун — энди у Евробаскетда Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда), Винисиус ҳақида эса ҳеч қандай янгилик йўқ эди.


Мадрид клубининг асосий эътирози оддий эди: Испания билан камроқ боғланган Винисиусдан кўра бошқа чет элликлар ва бразилияликдан кечроқ мурожаат қилган бошқа хорижликлар тезроқ паспорт олишган. Кубалик сакраш устаси Жордан Диас бу ишларга бор-йўғи бир йил сарфлади ва баскетболчи Браун ҳатто Испанияда ўйнамади — у мамлакатга фақатгина ўз жамоаси таркибидаги ўйинлар учун келган.



"Реал"да шундай муаммо япониялик Такефуса Кубо ва яна бир Винисиус — Тобиас, "Кастилья" ўйинчиси билан бўлган. Иккисини ёки ҳеч бўлмаса бирини асосий жамоага ўтказиш имконсиз эди — ЕИдан бўлмаган ўйинчилар жойи банд эди, уларни Винисиус Жуниор, Эдер Милитао ва Родриго тўлдириб турарди. Винисиус Тобиас якунда ҳали ҳам ёшлар таркибида ўйнамоқда, Такефуса Кубо эса кутишган чарчади ва бир неча ижаралардан сўнг "Реал Сосьедад" доимий тарзда йўл олди. Дарвоқе, ижарада ўйнаётган Рейньер ҳам ҳудди шу нарса сабаб "Реал"да ўйнамайди.


Энди Винисиус Жуниор ниҳоят Испания фуқаролигини олди. Милитао ва Родриго жараёнда — испан медиасининг хабарига кўра, бу масала максимум бир неча ойларда ҳал этилади.


"Реал" ёзда "Сити"дан Габи Жезус билан шартнома имзолаши мумкин эди — ҳудди шу бюрократия ҳалал берди


Кубо ва Тобиас — фақатгина улар узоқ давом этадиган Винисиуснинг паспорт жараёни қурбони бўлишмади.


Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Мадрид клуби ёзда "Манчестер Сити" билан Карло Анчелоттига жуда ҳам ёқадиган Габриэль Жезуснинг трансфери бўйича келишувга эришган, аммо буни рўёбга чиқара олмаган. Барчаси ҳозиргина очилган ўша квота деб — якунда трансфердан воз кечишга тўғри келди ва ҳужумчи "Арсенал"га ўтди.



"Реал" Габини Карим Бенземанинг рақобатчиси сифатида кўрганди, аммо бу барбод бўлганидан сўнг ҳеч ким билан шартнома имзоламади — фақатгина Мариано Диас қолди.


Агар янги паспорт билан барчаси режа бўйича давом этса, "Реал" қишки трансфер ойнасида битимлар учун анча эркинроқ бўлади.



Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика