Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?
16 июн 2025 15:05
Новости
Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳақида гапирди.
Испаниялик мутахассис май ойи охирида лавозимни тарк этган Карло Анчелотти ўрнини эгаллади. 18 июнь куни "қаймоқранглилар" янги мураббий қўл остида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида дебют қилади.
"Биз Хаби Алонсо қўл остида жуда қаттиқ машғулот ўтказамиз, аммо бугун парвоз туфайли машғулотлар осонроқ бўлди. Бўлажак ўйинга ҳозирданоқ тайёргарлик кўряпмиз. Мураббий билан аввалроқ гаплашгандим, мени ҳаммаси қониқтиради. Муваффақиятга эришиш учун ишлашда давом этишимиз керак", – деди бразилиялик футболчи.
"Реал" – "Ал Ҳилол" учрашуви 18 июнь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии