RU

Последние новости

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  16 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  25 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти" Новости

Виктор Жалилов: "Мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа бир-бирига муносиб, тенг кучга эга эканлигини кўрсатди. Шу боис голлар кўрмадик. "Қизилқум"да ҳам, бизда ҳам 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Бугун ҳеч ким ғалабага муносиб эмасди. Гарчи ҳар икки жамоа астойдил курашган бўлса ҳам. Биринчи даврада ҳам улар билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этгандик. Фақат бугун ҳужумда конструктивлик етишмади.

Машғулот ва ўйин бошқа-бошқа нарсалар. Машғулотларда расмий ўйинлардаги каби қаршилик бўлмайди. Афсуски, ўйинда машғулотда ишлаган режаларимиз иш бермаяпти. Ўйлашимча, қаердадир ҳужумда маҳорат ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти.

Ўринбоевдан аввал биринчи даврада легионер ўйнади. Албатта, мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти, лекин вазият шуни тақозо этяпти. Футболчиларнинг бор маҳоратини кўрсатиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

Турнир жадвалига назар солсак, юқори ўринлар учун имкониятимиз сақланиб турибди. Жадвалда зичлик кузатилмоқда. Якунда ким кучли бўлса, ўшалар юқори ўринларни эгаллайди. Буни футболчилар тушуниб туришибди. Охиригача курашамиз.

Бизда нафақат ҳужумчи, балки ҳужумкор футболчилар етишмаяпти. Бу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича иш олиб бориляпти. Кейинги йилга яхши ўйинчилар сотиб олишга ҳаракат қилиняпти. Умуман, ҳозирдан кейинги йил тўғрисида гапириш нотўғри", – дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика