RU

Последние новости

12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  0 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  20 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  7 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  12 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  24 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6

Виктор Жалилов: "Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди, дея олмайман" Новости

Виктор Жалилов: "Икки жамоа ҳам ғалабага муносиб эди, дея олмайман"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча, ҳисоб ўйинга мос бўлди. Ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эди, дея олмайман. Голли вазиятлар кўп бўлмади. Бундай учрашувларда барчасини ягона гол ҳал қилади. Бизда ҳам, АГМКда ҳам тўп назоратига эгалик кузатилди. Ҳужумлар, қарши ҳужумлар уюштиришга интилиш бўлди.

Ҳужумга эътибор қаратишга интиляпмиз, лекин кўп нарса футболчиларнинг маҳоратига, рақибнинг қаршилигига ҳам боғлиқ. Қолаверса, АГМК ҳам кучли жамоа, бежиз турнир жадвалининг юқори ўринларида бормаяпти. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор, ҳужумларимиз якунига етмай қоляпти. Лекин барибир, аста-секин ҳужумдаги салоҳиятимизни ошириб боряпмиз. Ҳали олдинда кўп ўйинлар бор. Голбан ҳақида бирор нарса, дея олмайман, барчаси текширувлардан кейин аниқ бўлади. Ҳаммаси шифокорларга боғлиқ.

Бизда ҳеч ким атайин ҳимоядан ўйнашни хоҳламайди. Барчаси таркибда қандай футболчилар борлигига боғлиқ. Йигитларни ранжитмоқчи эмасман, аммо айрим жиҳатлар бўйича аксарият футболчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Шу боис жамоамиздан Ўзбекистон термасида футболчи йўқ. Ҳужумдаги футболчиларимиз терма даражасига тортадиган ўйин кўрсатишмаяпти. Ўйлашимча, улар ҳали ўз маҳоратларини кўрсатишади. Мисол учун, Ўринбоев биринчи даврадагига нисбатан ўйинини анча ўнглаб олди", – дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика