RU

Последние новости

15:13ЖЧ-2026 саралаши. Ҳаммани "савалаётган" Япония ва Австралиянинг асосий таркиблари маълум  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:21Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  1 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  8 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  27 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  17 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан" Новости

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Бавария"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага йилнинг энг муҳим ўйини, кейинги босқичга чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. "Бавария" Германия Кубоги ва Бундеслигасини ютган ҳолда, ажойиб йилни ўтказмоқда. Қийин ўйин кутиб турганини биламиз, аммо яхши ўйин бўлади. Агар биз керакли ишни қила олсак, кейинги босқичга йўл оламиз. Флик имконият олгандан бери ажойиб ишламоқда. У икки совринни қўлга киритди ва ўйлайманки, у жамоани яна бошқаришга лойиқ.

"Бавария" ҳар ерда ва ҳар доим фаворит. Мен у ерда бўлганман ва буни ҳис қилганман. Улар Германия Бундеслигасидаги жамоага қарши ўйнашмайди, балки дунёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Левандовски - жуда хавфли футболчи. Унинг қандай ўсганини ва машғулотлар қилганини кўрдим. Уни тўхтатиш жуда қийин бўлади. Аммо уни Месси билан таққослаб бўлмайди, чунки Лео ўзга сайёрадан", - дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал доирасидаги "Барселона" - "Бавария" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика