Вальверде “Реал” билан баҳсга қадар Дембеленинг сафга қайтиши ҳақида гапирди
28 ноя 2017 22:24
Новости
Вальверде “Реал” билан баҳсга қадар Дембеленинг сафга қайтиши ҳақида гапирди
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг 17-турида “Реал”га қарши баҳсда Дембеленинг майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
20 ёшли француз футболчиси сентябрь ойининг ўртасида жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Дембеле аллақачон тўп билан ишлашни бошлаган бўлсада, у 23 декабрь куни “Сантяго Бернабеу”да ўтадиган Эл-Классикода майдонга тушиш эҳтимоли кам.
“Унинг Эл Классикога қадар сафга қайтиши жуда қийин бўлади. Биз таваккал қилмоқчи эмасмиз. У билан ҳаммаси жойида, аммо эҳтиёт бўлишимиз лозим” дея баёнот берди Вальверде.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии