Вальверде бу мавсум "Реал" чемпион бўлади деб ҳисобламоқда
15 фев 2020 12:34
Новости
Вальверде бу мавсум "Реал" чемпион бўлади деб ҳисобламоқда
"Барселона" собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛига жорий мавсумидаги чемпионлик кураши ҳақида фикрларини билдирди.
Вальверденинг фикрича, Испания чемпионлигини "Барселона" эмас, "Реал" қўлга киритади.
"Мадрид ҳозир жуда кучли. Улар лигада ғалаба қозонишга эътибор қаратишган. Ўйлашимча, улар фаворит", - дея Эрнестонинг сўзларини келтирди "Cadena Cope".
Вальверде 2017 йилдан "Барселона"ни бошқариб келганди. У бошчилигида клуб икки бор Испания чемпиони, бир мартадан Испания кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

"Реал" айни пайтда ЛаЛигада пешқадамлик қилмоқда. Мадридликлар "кўк-анорранглилар"ни 3 очкога ортда қолдиришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии