RU

Последние новости

15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  3 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  3 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  1 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  17 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди" Новости

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"

"Локомотив" жамоасининг янги аъзоси Валерий Кичин журналист Тенгелбес Мусаевга интервью берди.

- Янги жамоага ўтдингиз. Дастлабки таассуротлар билан бўлишсангиз?

- Барчаси яхши. Клуб ҳам анча машҳур. Барчаси жойида.

- "Локомотив" билан йиғинларда ҳам иштирок этдингиз. Адаптация жараёнидан ўтиб бўлдингиз деб ҳисобласак бўладими?

- Мен Қирғизистонликман ва шу сабаб мен учун бу жараён осонроқ кечди. Йигитлар мени яхши қабул қилишди.

- Жамоа билан музокаралар қандай кечди?

- Музокаралар узоқ вақт давом этди дея оламан. Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг кўп ўйлаб ўтирмадим ва рози бўлдим.

- Собиқ жамоангиз "Енисей" сизга янги шартнома таклиф қилганини эълон қилганди. "Енисей" сафида 200дан кўпроқ учрашувларда иштирок этдингиз ва узоқ вақт давомида ушбу жамоада тўп тепдингиз. "Енисей" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Биринчи навбатда шартнома бўйича келиша олмадик. Менга бўлган муносабат ҳам менга ёқмади. Мен ушбу жамоада деярли 8 йил давомида тўп тепгандим. Раҳбариятнинг янги шартномаси ҳам менга тўғри келмади. "Локомотив" эса менга қизиқиш билдирди. Сени ҳурмат қилишмайдиган жойда қолишдан манфаат йўқ.

- "Локомотив"дан бошқа таклифлар ҳам бўлдими?

- Осиёдан таклифлар кўп эди. Ҳиндистон, Бангладеш, Қирғизистондан таклифлар бор эди.

- Сиз жуда оилапарвар инсонсиз. Оилангиз билан тўлиқ Тошкентга кўчиб ўтдингизми?

- Ҳозирча йўқ. Фарзандларим боғчага боришади ва ҳозир уларни бошқа шаҳарга олиб кетишим тўғри қарор бўлмаслиги мумкин. Тошкентга кўникиб олишим керак. Кейинги мавсумдан эса оилам билан кўчиб келамиз.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида иштирок этади. Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Нима ҳам дейиш мумкин. Фақатгина майдонга чиқиб курашиш керак холос. Осон гуруҳларнинг ўзи йўқ.

- Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа. Биз телефон орқали суҳбатлашдик. Таркиб, услуб ва қуръа натижалари ҳақида бироз гаплашдик.


Тенгелбес Мусаев суҳбатлашди



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика