RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  14 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Вадим Абрамов: “Спартак” устози Ўруновни ўз жамоасида кўрмаётган экан, у “Рубин”га ўтиши керак” Новости

Вадим Абрамов: “Спартак” устози Ўруновни ўз жамоасида кўрмаётган экан, у “Рубин”га ўтиши керак”

Ўзбекистон МТЖ устози Вадим Абрамов Россия нашрига берган интервюсида “Спартак”да ҳаракат қилаётган Остон Ўруновнинг жамоадан кетиши борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

“Ўруновнинг “Рубин”га ўтиш эҳтимоли борлигини ўқидим. Ўзбекистон МТЖ устози сифатида у ўйнашини хоҳлардим. Бу қаерда бўлади, “Спартак” ёки “Рубин”да унчалик аҳамиятсиз. Албатта, у “қизил-оқлар” таркибида ўйнаб кетса яхши бўларди. Бироқ, мураббий уни ўз жамоасида кўрмаса, у “Рубин”га кетиши лозим.

Ўруновнинг “Спартак”да кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида фикр билдириш қийин. Агар унда жароҳат бўлмаганида, шубҳасиз Остон майдон маркази учун рақобатда бошқа ўйинчиларга ютқазмоқда, дея айтиш мумкин эди. Аммо, афсуски, у термамизга ҳам жароҳат билан келганди.

Албатта, агар Ўрунов “Спартак”да қолса, у ҳали ўзини кўрсатиш имконига эга бўлади. Ахир энди қишки таътил бошланади. Мавсум давомига тайёргарлик кўриш жараёнида ҳамма нарса юз бериш эҳтимоли бор, кимдир йиғинда ўзини кўрсатиши ва нималарга қодирлигини исботлаши мумкин. Бундай ҳолат ҳар қандай жамоада юз беради”, дейди Абрамов.

Остон Ўруновга "Рубин" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика