RU

Последние новости

14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  4 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  8 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик"

Про лига 17-туридан ўрин олган "Арал" – "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин, рақиб жамоа ҳақида фикрларингиз қандай?

- "Арал" яхши жамоа. Ўз уйида бекорга бундай яхши ўйин кўрсатишмаяпти. Бугун омадимиз келди. Керакли вақтда гол уриб олдик. Бизда бир неча вазиятлар бўлди. Тўп эса шунчаки дарвозага киришни истамади. Умуман олганда, ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. "Арал" жамоаси эса менда жуда яхши таассурот қолдирди.

- Охирги марта Нукусда қачон бўлгандингиз ва шаҳар қанчалик ўзгарибди?

- Нукусда охирги марта 1984 йил бўлгандим. Албатта, шаҳар ўзгарган. Ажойиб шаҳар, мен яхши томондан хайратландим. Мен бу ерда ўйнаган пайтим майдон умуман бошқа эди, меҳмонхона ҳам. Ҳозир меҳмонхона анча яхшиланибди. Стадиондга баъзи қўшимчалар киритилса ва табиий чим билан қопланса, жамоа Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилишга лойиқ деб ўйлайман. Мухлислар ҳам бунга арзийди. 

- "Динамо"  Про лигада мағлубиятсиз кетмоқда. Бироқ, бу ўйинга қадар учинчи ўринда эди. Бунга қандай фикрдасиз?

- Мен билан кўпинча шундай бўлган. Албатта, ғалати. Осиё кубогида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганди. Бу мени хайрон қолдирмапти. Афсуски, мағлубиятсиз кетаётган бўлсак ҳам биринчи ўринда бормаётгандик. Бугунги ғалабадан кейин биринчи ўринга кўтариламиз. Ҳаммаси яхши давом этса, ўзимизга керакли натижага эришамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика