RU

Последние новости

06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  4 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  4 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0

Вадим Абрамов: "Ҳакам "Бунёдкор"дан хафа бўлгандир..." Новости

Вадим Абрамов: "Ҳакам "Бунёдкор"дан хафа бўлгандир..."

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.




"Менимча ўйин қизиқарли бўлди, афсуски томошабинлар киритилмади. Балки ТВ орқали ўйинни кўришгандир, уларга ёққадир, билмайман. Қийин ўйин бўлди, айниқса бош мураббийлар учун. 6та гол урилди, қизиқарли ўйин, аммо... Биринчи тайм у қадар яхши ўйнамадик, иккинчи таймда ўзимизга келдик, ғалаба қозона олмаганимизга ўзимиз айбдормиз. Ёш йигитлар гол ура олишмади, тўртинчи голни уриб ўйинни якунлашимиз керак эди. Бунинг ўрнига рақибга гол уриш имконияти берилди.

Балки бу руҳият билан боғлиқдир. Шунчаки тўпни бир-бирингизга оширинг деган кўрсатма бермаганман. Балки ҳар уч кунда ўйин ўтказаётганимиз сабабдир.

Икромов майдонга тушиб фаол ўйнади, нима учун у иккинчи таймда тушди? Унинг имкониятларини яхши биламиз, бу тактика эди. Биринчи таймда рақиб катта куч билан ҳимояда ўйнашини кутгандик, шу боис Фарруҳни иккинчи таймда туширдик ва тезкорлигидан фойдаландик.

Ҳакамлик ҳақида? Футболчилар ҳам баъзида ёмон ўйнашадику, бугун ҳакамларда шундай кун бўлди деб ўйлайман. Бу сотиб олинган ҳакамлик бўлмаган деб умид қиламиз. Балки у (Шерзод Қосимов - таҳририят) "Бунёдкор"дан хафадир, ундан сўраб кўриш керак", - дейди Вадим Абрамов.



Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика