RU

Последние новости

18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  0 18:08Суперлига. "Андижон" – ОКМК. Таркиблар маълум  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  6 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   20 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..." Новости

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..."

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги ўйинидан олдин бизда ҳеч қандай вазифа йўқ эди, медаллар ўз эгаларини топиб бўлди. Шу боис йигитларни ўйинга руҳлантириш оғир бўлди. Уларга майдонга тушиб ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Менимча дуранг адолатли натижа бўлди", - дейди Абрамов. 

- Кубокда ҳам "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Руҳлантириш қийин бўлмайдими?
- Бу йил қўлга киритишимиз мумкин бўлган сўнгги соврин бу мамлакат кубоги. Шу боис бўлажак ўйинга муносабат жиддийроқ бўлади.

- Бу йилги мавсумда шогирдларингиз ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Айтиш қийин. Мавсум охири, йигитлар чарчашган.

- 2021 йилда ҳам Вадим Абрамовни "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида кўрамизми?
- Агар шундай миш-мишлар бор экан кўрамиз. Шартномам йил охирида тугайди. Кейин нима бўлишини ҳозирча билмайман.

- "Бунёдкор" футболчиларини кубокни қўлга киритиш учун руҳлантирса бўлармикин?
- Албатта, фақат бутун йил давомида футболчиларга ваъда бериб келаяпмиз, йил тугамоқда, натижа эса йўқ. Агар футболчилар учун ҳеч бўлмаса маълум муаммоларни ҳал қилинса руҳлантириш осонроқ бўлади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам кубокда бор кучимиз билан ўйнаймиз.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика