RU

Последние новости

18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  2 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  1 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  11 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   7 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  18 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  1 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг ҳолати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди" Новости

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг ҳолати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди"

Coca Cola Суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” - “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” жамоаси устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Сўнгги пайтларда нимагадир ўйинни назорат қиляпмиз, ҳужумлар қиляпмиз бироқ ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун майдоннинг ҳолати ҳам устунлигимизни натижада ҳам акс эттиришимизга халақит берди. Ҳисобни очгач, иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, лекин футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади.


- Жалолиддинов борасида нима дея оласиз? У қайтиб келиши ҳақида хабарлар чиқди. 

- Жалолиддинов борасида нима дейишим мумкин, Москванинг “Локомотив” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги келган мураббий эса Жасурга имконият бермади. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Суарес бунга яна бир мисол. Лекин унинг москваликлар билан беш йиллик шартномаси бор.


- ОЧЛда "Пахтакор" ўйинларини кузатиб боряпмиз. Элдорбек Суюнов жуда кўп хато қилмоқда. Уни ҳамон терма жамоасининг биринчи рақамли посбон деб ҳисоблайсизми?  

- “Пахтакор”нинг ОЧЛда яхши натижа кўрсатаётганидан хурсандман. Бу мусобақада футболчилар жуда катта тажриба орттиришмоқда. Бошқа томондан улар қачон қайтишини биз хали билмаймиз. Бироқ 8 октябрь куни терма жамоа ўйинини белгилаганмиз. Бу ўйингача Пахтакор футболчилари қандай холатда етиб келишини билмаймиз. Шунинг учун навбатдаги йиғинга легионерларимизни ҳам чақиришни режа қиляпмиз. Элдор Суюнов? Дарвозабонларимизни оёқда яхши ўйнай олмаётгани биз учун фожиа. Бизда дарвозабонлар билан муаммолар бор. Ёш дарвозабонларни ҳам кузатиб бормоқдамиз. Тожикистон билан ўйинда дарвозани қўриқлаган ёш дарвозабон ҳам ёмон ўйнамади. Аммо тажриба йиллар давомида тўплаганди, ёшларни ўртоқлик ўйинларидан фойдаланишимиз мумкин, бироқ расмий ўйинларда тажрибали футболчиларга кўпроқ суянамиз.  


- Бугунги ўйинда қайси футболчиларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз? 

- “Қўқон-1912” жамоасида Мурод Холмуҳаммедовни терма жамоага мос ўйинчи деб ўйлайман. У ўз ишиниг устаси ҳисобланади. Бизда бугун Лутфулла Тўраев ўзини кўрсатди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика