RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман" Новости

Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"

Теги :  "Динамо"
Суперлига 13-тури доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало, мухлислардан узр сўрашим тўғри бўлади, бугун минглаб мухлислар стадионга келганди, аммо биз байрамона кайфиятни улаша олмадик. Барча мухлислардан узр сўраймиз. Вазиятни кейинги ўйинларда ўнглашга ҳаракат қиламиз.


Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, баҳсни ёмон бошламадик, аммо энг аламлиси рақиб сафидаги бир футболчи – Темурхўжа Абдухолиқов бутун жамоамизни яккаликда мағлуб этди. Бу вазиятда ҳимоя чизиғи қўпол хатога йўл қўйди, иккита хато узатма ва биз иккита тўпни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун чиққандик, аммо яна биз гол уришимиз керак бўлган жойда улар уришди. Бу вазиятда ҳам биргина Абдухолиқов уч кишини доғда қолдирди. Бундай ўйнамаслик керак. Хатоларни таҳлил қиламиз.


- Футболда мағлуб бўлмаган жамоа бўлмайди. Бу мағлубият жамоага совуқ душ каби таъсир қиладими?

- Шунга умид қиламан, чунки ҳаммаси жамоанинг бу мағлубиятга қандай реакция билдиришига боғлиқ. Уч кундан кейин сафарда Қўқон жамоасига қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйиндаги хатоларни ўша ўйинда тузатишимиз шарт. 


- Илк мағлубиятга қарамай, ўйиндан кейин мухлислар «Динамо»ни олқишлар остида кузатиб қўйишди...

- Бугун уларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, шунга ҳаракат қилдик, аммо бугун бизнинг кунимиз эмасди. Ҳаракатларимиз самарасини бермади. Кечириб бўлмас хатолар голларга сабаб бўлди. Баъзи вазиятларда совуққонлик ҳам етишмади. 


Мағлубиятдан фожиа ясамаймиз, ҳаммаси ҳали олдинда. Аммо мен учун бундан тўғри хулоса чиқариб, мағлубиятга яраша жавоб қайтара олишимиз жуда муҳим. Қачондир мағлуб бўлардик, барибир.


- «Динамо» 1-давранинг энг ёрқин жамоаларидан бири бўлмоқда. Шунга қарамай, жамоа давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчи? Сабаби юқори ўринлар учун курашишга баъзи чизиқларни кучайтириш кераклиги кўриниб турибди...

- Шубҳасиз, 2-давра олдидан кучайишимиз керак. Аммо қайси чизиқларни кучайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда муҳим ўйинларимиз бор ва уларда бизга ёрдам бера оладиган футболчилар талайгина. Ўзгаришлар ҳақида эса гапиришга эрта, вақти келса билиб оласиз, - деди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика