RU

Последние новости

10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  2 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  16 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  17 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  8 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  33 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  24 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  21

Усмон Дембеле "Барселона"га ўтиши керакми ёки йўқ? Новости

Усмон Дембеле "Барселона"га ўтиши керакми ёки йўқ?

Усмон Дембеленинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги вазият ҳақида батафсил гаплашамиз. Ёш иқтидор эгаси Неймарнинг ўрнини боса оладими?

Меҳнаткашлиги ва доимо олға интилувчан ёш француз қисқа вақт ичида «Боруссия» мураббийлари ишончини қозонди. Айнан қачон Усмон жаҳон футболининг энг иқтидорли, умидли ёшлари қаторига кириб қолганини ўзи ҳам айта олмаса керак. Лекин факт шуки, бугун футбол дунёси грандлари клуб эшигини тақиллатиб, “совчилардек”: “Сизда бир булбул, бизда бир қоп пул бор эди...” дейишмоқда.


Ҳозирги вақтга келиб асосий номзодлар «Реал» ва «Барселона» бўлиб тургани ҳеч кимга  сир эмас. Хабарлар шунчалик кўпки, ўқувчи уларнинг қайси бирига ишонишини билмай қолган. Бироқ бу каби трансферларнинг амалга ошиши кўплаб факторларга боғлиқ. Агар Мадриддан BBC учлигининг бирор вакили кетса, ана унда ҳамма бирданига Мбаппе, Дембеле, Дибала ва бошқаларни “Реал” сотиб оларкан, деб ёза бошларди. Аммо вазият бироз бошқача тус олди ва кўз кўриб, қулоқ эшитмаган пуллар эвазига Неймар Францияга йўл олди. Ва ўз-ўзидан ҳамма “Барса” раҳбарларидек, ҳали у ўйинчини, ҳали бу ўйинчи олиб беряпти каталония клубига. 

МСН нинг биргина вакилини сотиб, “кўк-анорранглилар” яхшигина “соққа” ишлаб олишди. Энди ўша пулларни ақл билан ишлатилса, нафақат Неймарнинг ўрнига, балки бошқа зоналарга ҳам яхши футболчилар харид қилса бўлади. 

«Ҳар ким ҳам "Барселона"да ўйнашни орзу қилади», — деганди Усмон Дембеле аввалроқ. 

Ҳозирда кўпчилик учун Мадрид ёки Каталонияга кўчиб ўтиш – футболчи эришиши мумкин бўлган “максимум”дек гўё.

Агар француз Испанияга кўчиб ўтса, Дортмунддагидан кўпроқ совринлар ютган бўларди ва вақти келиб, энг кўп эътироф этиладиганлардан бири бўларди. “Барселона” ва “Реал” маркетинг бўйича қандай ишлашини яна бир бор гапиришга хожат йўқ чамамда. 

Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. 20 ёшли футболчи таклифни қабул қилса, унинг елкасига оғиргина юк тушади. Сабаби, у шунчаки умидли харид эмас, балки жамоада Неймарнинг ўрнини босиши керак бўлади. Месси ва Роналдо даври ўтгандан кейин «Олтин тўп» учун курашда айнан Неймарни фаворит деб шунчаки айтишмаган албатта. Ва француз ана ўша йигитнинг йўқлигини билдирмаслиги, керак бўлса, ундан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатиши талаб қилинади.


Оддий мисол ўтган мавсум охирларига келиб, МСН учлигида ким энг яхшиси деган саволга ҳамма Месси деб жавоб бермади. Ҳа, Суарес фойдалироқ, Неймар ҳеч бир жабҳада қолишмайди деганлар ҳам кам эмасди. Чунки бирининг ўйини қовушмаганда иккинчиси, кейин учинчиси жамоа жонига оро кираверди. “Барселона”нинг кучли ва ютган томони ҳам шунда. Агар ҳар учаласининг ўйини қовушиб қолса, унда рақибнинг фарқи йўқ эди. Ўша ПСЖ билан жавоб ўйинидек (тан олинг ўша куни “Барса” ажойиб ўйин намойиш қилди ва унда ҳакамни айблаш бироз адолатсизлик). 

Буларнинг барчасини инобатга оладиган бўлсак, Дембелега дуэт бўлиб қолган бу учликка қўшилиш икки ҳисса қийин бўлади. Лекин айтишадику, «Кучлилар билан қанча кўп ўйнасанг, ўзинг ҳам шунчалик кучли бўласан».

Ўзи ким бўлди у Усмон Дембеле? Бундеслига ва “Боруссия” ўйинларини мунтазам кузатмайдиганларда савол пайдо бўлиши табиий. Универсал жангчи. Футболчига бундан яхшироқ ном топилмаса керак. Унинг майдондаги ҳаракатларини бундан аниқроқ таърифлаб бўлмайди. WhoScored.com статистик маълумотларига кўра, ўтган мавсум Дембеле саккиз (!) хил позицияда омадли ҳаракат қила олган. Ҳар иккала қанотдан олдинга ўта оладиган, керак бўлса марказий ҳужумчи вазифасини бажариб, баъзан бутун қанотни ёпиб ҳимояга ҳам улгурадиган футболчининг харидори кўп бўлиши аниқ. 

Тезлик, гол сезиш қобилияти ва қанотдан бир ўзи тўпни олдинга олиб ўта олиши – Неймар кетиб, бўшаб қолган зонани тўлдириш учун айни муддаодек. Кутилмаган қарорлар чиқаришдан қўрқмайдиган Усмон аввалги мавсумда 18 бор шерикларига голли узатма етказиб бера олди. Бир қарашда француз ортиқча қийинчиликсиз «Барселона» стилига мослашиб кета олади.


Янги мураббий Вальверде қўл остида жамоа қандай ўйнаши номаълумку, лекин ҳужум учлиги эркин ҳаракат қилиши аниқ. Улар шундоқ ҳам зарур пайтда жойларини алмаштириб, ўз ишларини қойиллата олишади. Шунинг учун, олдинда Усмон қийналмаслиги аниқ.

Нега айнан Дембеле – идеал вариантлигининг яна бир сабаби. Франциялик иқтидор соҳиби Дибала, Мбаппе ва каталонияликлар рўйхатига тушганлар ичида нисбатан камроқ гапирилган ва шов-шув қилингани. Жамоага ким келишидан қатъий назар, у Мессининг соясида юришга маҳкум. Лео ўзи формасини буткул йўқотиб, ёки футболни тугатмагунча. 

Хоҳлаймизми, йўқми Неймар кетишининг асосий сабабларидан бири ҳам шу бўлди. Кимлардир пул учун кетди дер, лекин “Барселона”да у камроқ ойлик олгани билан, кўпроқ соврин ютарди, голлар, обрў, бу эса ўз-ўзидан қўшимча бонуслар, реклама шартномалари, доимо диққат марказида бўлиш имконини берарди. Жа унчалик кўп пул бўлмаса ҳам, ўша Каталонияда ҳам оч қолмасди Неймар, отаси ва яқинлари. Аммо иккинчи бўлиш бразилияликнинг жонига тегди охири. Аргентиналикнинг соясидан чиқиш учун, жамоа юзи бўлиш учун Францияни танлади Неймар. 


Ўша Неймар кетган франциялик Дембеле эса Леодан кейин иккинчи бўлишга (маълум вақт албатта) рози бўлади менимча. Чунки ҳозирги клубида ҳам Усмон бош юлдуз эмас-ку. “Боруссия” Дортмунднинг ҳам ўз бўрилари бор. 

20 ёшли футболчи учун бу муҳим, маъсулиятли ва кескин қарор бўларди. «Барса» - катта футболда фаолиятингни давом эттириш учун ажойиб вариант. Шундай эмасми? Ўзингни ва ўйинингни буткул йўқотиб қўймасанг албатта! 

Ҳар нима бўлганда ҳам топ-клублар эътиборига тушиб улгурдими – демак, Дембеле нимагадир эришибди. Лекин бундай даражадаги жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиш учун шунчаки ОАВ эътибори ва иқтидорнинг ўзи камлик қилади. 

Дембеле ўз устида ишлаши, ўйинини мунтазам кучайтириб бориши лозим. Бунда Месси, Суарес ва Вальверде унга яхши маслаҳатлар бера оларди.

Амалда Дембеле Испанияга кўчиб ўтадими ёки фаолиятини "Боруссия"да давом эттирадими вақт кўрсатади.


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика