RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Умид Аҳмаджонов: "Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Керак бўлса, жамоага техник мағлубият ёзилсин" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Керак бўлса, жамоага техник мағлубият ёзилсин"

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун юртимизда футболни янада ривожлантириш ва Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил қилди.

МОҚ мажлислар залида ўтган мазкур йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Суперлига клубларининг бош мураббийлари ва ҳакамлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов футболимизда юзага келаётган камчиликлар, оқсалишлар ва келишилган ўйинлар хусусида тўхталиб ўтди.

“Футболимизни имкон қадар тезроқ Европа даражасига олиб чиқишимиз керак. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлиб ишлашимиз талаб этилади. Келишилган ўйинларга аралашган шахсларни оғир жазо кутиб турибди. Футбол фақат мухлислар учун. Ҳозир ўйинларни 18 та телекамера тасвирга олиши ва VAR тизимини қўллаш бўйича янги лойиҳа устида ишлаяпмиз. Мухлисларга шаффоф ўйин намойиш қилишни таъминлашимиз лозим. Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Уларга сариқ ва қизил карточкаларни аямасдан кўрсатинглар. Керак бўсла, жамоага техник мағлубият ёзилсин. Эртага бошланадиган янги турдан мана шу тизимни татбиқ қилайлик”, – деди Умид Аҳмаджонов.



Йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов футболни янада ривожлантириш борасида тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан масъул мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди. Шунингдек, ПФЛ раҳбарлари мухлислар учун стадионларда қулай шарт-шароитлар яратиш, барча стадионларда оилавий секторлар ташкил этиш, ўйин вақтини белгилаш вақтида кўпгина мезонларни ҳисобга олиш борасида керакли топшириқларни қабул қилиб олишди.

Ҳакамлар номидан сўзга чиққан Равшан Эрматов ўйинлар давомида футболчи ва мураббийларни фейр-плейга амал қилишга, соф ўйин вақтини оширишга чақирди. Кўплаб вазиятларда футболчилар вақт чўзиш учун ётиб олишлари хунук ҳолат эканлиги, бундай ҳолатлар футбол жозибасини туширишини таъкидлаб ўтди.



"Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида ҳалигача ижобий фикрлар билдирилмоқда. Ўйин шиддатли ва курашларга бой тарзда, мухлисларга ёқадиган кўринишда ўтди. Бунинг учун ҳар икки жамоа бош мураббийларига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Улар ўйин бошида футболчилар майдонга йиқилиб, ётиб олишган вазиятларда ҳакамларга эмас, ўз футболчиларига эътироз билдиришди. Туриб ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлашди. Натижада, кейин ҳамма чиройли ва шиддатли ўйин гувоҳига айланди. Барча мураббийлардан мана шундай йўл тутишни, футболчилар билан тушунтириш ишлари олиб боришни сўраб қолардик", - деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, ўйин пайтида ҳакамлар ва рақибларини сўкадиган, ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиган футболчиларни қатъий жазолаш бўйича ҳам иш олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика