RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  13 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  12 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  71 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  112 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  700 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Умид Аҳмаджонов буйруғи билан икки шахс футболдан бутунлай четлатилди Новости

Умид Аҳмаджонов буйруғи билан икки шахс футболдан бутунлай четлатилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Аммо шунга қарамай, вилоят футбол федерациялари томонидан юртимизда болалар футболининг ривожланишига  тўғаноқ бўладиган баъзи нохолисликларга  йўл қўйилмоқда. 

Шу йилнинг 23-29 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар терма  жамоаларининг  2000-йилда туғилган ўсмирлар гуруҳлари ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар бергандик. Чемпионатда 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашди. 

Мана шу мусобақада Сирдарё вилояти терма жамоаси таркибида ёши кичрайтирилган ва қайдномадан ўтмаган футболчи иштирок этаётгани ЎФФ вакили томонидан аниқланган ва Сирдарё вилояти терма жамоасининг барча натижалари бекор қилиниб, мусобақадан четлаштирилган. 

Бухоро шаҳрида ўтказилган футбол бўйича Республика чемпионатида аниқланган камчиликлар, нохолислик, кўзбўямачилик ва мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожига тўғаноқ бўлаётган иллатларни келгусида бартараф этиш ҳамда мусобақада иштирок этувчи жамоа раҳбарлари ва мураббийларининг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг буйруғи чиқди. 


Буйруқда Сирдарё вилояти жамоаси мусобақада ёши кичрайтирилган ҳамда мусобақада иштирок этиш баённомасига киритилмаган футболчилар билан иштирок этган ҳолда, нохолисликка йўл қўйгани, маълумотларни қалбакилаштиргани сабабли вилоят жамоасига масъул бўлган шахслар Жаҳонгир Муродқосимов ва Аҳрор Миразимовларни футболдан бутунлай четлаштириш ва уларга футбол фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензия, сертификатларни бир умрга бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига тақдимнома киритилиши айтиб ўтилган.


Шунингдек, Сирдарё вилояти футбол федерацияси аниқланган фактлар юзасидан тегишли масъулларга кескин чоралар кўриши ва кўрилган чоралар тўғрисида 3 кун муддатда  Ўзбекистон футбол федерациясига маълумот тақдим этиши белгилаб қўйилган. 

Мазкур буйруқ барча ҳудудий федерациялар эътиборига етказилиб, юқоридаги ҳолатлар такрорланса, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.


Рейтинг: +73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика