RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Умар Эшмуродов: "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Провокация қилиш керак эмас" Новости

Умар Эшмуродов: "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Провокация қилиш керак эмас"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" (1:2) учрашувидан кейин қаршиликлар футболчиси Умар Эшмуродов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай кубок учун ҳал қилувчи баҳсдаги ғалаба одамни хурсанд қилади. Оғир ўйин бўлди. Учрашувни қийин руҳда бошладик. Кейинчалик ўзимизни ўнглаб олишга муваффақ бўлдик. Йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалабани илк навбатда, дадамга ва оиламга бағишлайман. 

Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборгач, биринчи бўлим сўнгида кўпроқ ҳаракат қила бошладик. Жисмоний жиҳатдан рақибдан яхшироқ ҳолатда эканлигимиз билинди. Шу боис, биринчи тайм охири ҳамда иккинчи бўлим давомида рақибга имкон бермадик. Жисмоний тарафдан яхши тайёргарлик кўрганимиз сабабли ўйин мувозанатини ўз томонимизга оғдира олдик. 

Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, баъзи учрашувларда гол ура олмаяпмиз, буни инкор қилмайман. Лекин йигитлар ҳар бир беллашувда охиригача ҳаракат қилмоқда. Фақат омад етишмай қолиши, вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Чемпионат даражаси бошқача. У ерда дуранг ўйнасангиз ҳам очко бой берасиз. У турнирда фақат гол уриб, ғалаба қозониш керак. Суперкубок сингари битта ўйиндан иборат тўқнашувларда эса ўйин сўнггига қадар нимагадир ишонсангиз бўлади. Бу ерда дуранг билан пенальтилар сериясига қадар етиб бориб, уёғини ўз фойдангизга ҳал қилсангиз бўлади. Бироқ чемпионатда нечта ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Чемпионатда ҳам охиригача ҳаракат қиламиз. 

Биринчи бўлим сўнгида рақиб футболчилари билан тортишув юзага келди. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳалол ўйин намойиш этиш лозим. Провокация қилиш керак эмас. Ютсанг ютдинг, бўлмаса рақибни қуюшқондан чиқариш керак эмас", деди "Насаф" сардори.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика