RU

Последние новости

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик" Новости

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик"

Осиё кубоги Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Бугунги учрашув бўйича фикрларингиз. Қийин учрашув ўтказдик. Бугунги режамиз нега иш бермади?

- Дастлабки учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо айрим бир жиҳатларда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда яхши ҳужум ташкил эта олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ тўпни назорат қилдик ва вазиятлар яратдик, лекин рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Ҳавотирга ўрин йўқ, мусобақа энди бошланди ва биз бор йўғи биринчи учрашувни ўтказдик. Кейинги турларда яхшироқ натижа қайд этишимизга ишонаман.

- Бугун ҳимоя чизиғимиз қандай ўйин ўтказди? Ҳимоячиларимиз учун бугунги учрашув қийин кечдими?

- Сурия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди ва кам вазиятлар яратишди. Менинг фикримча бугун ҳужумчиларимиз кўпроқ қийналишди, сабаби рақиб тартибли ҳимояланди.

- Кейинги учрашувга терма жамоамиз қайси жиҳатларни кучайтириши керак.

- Кўпроқ иштиёқ ва ишонч бўлиши керак. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак, кейинги учрашувларда барчаси ўз жойига тушади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика