RU

Последние новости

01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  0 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  0 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  13 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди Новости

Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди

Ҳимоячи Ўзбекистоннинг ҳозирга қадар жаҳон чемпионати саралаш босқичида кўрсатаётган ижобий натижаларини муҳокама қилиб, мамлакат тарихида илк бор жаҳон чемпионати финалига чиқишига ишонч билдирмоқда.

Йиллар давомида жаҳон чемпионати саралаш босқичларида эътиборга лойиқ натижалар кўрсатганига қарамай, Ўзбекистон ҳали-ҳамон жаҳон чемпионати финал босқичига чиқа олмади.

“Оқ бўрилар” 2014 йил мундиалга жуда яқин келишди - фақатгина тўплар нисбатидаги фарқ туфайли автоматик равишда йўлланмани қўлга кирита олмади ва кейинчалик плей-оффда Иорданияга мағлуб бўлди. Бироқ жамоа ниҳоят бу тўсиқни енгиб ўтиб, Канада, Мексика ва АҚШда ўтказиладиган 2026 йилги турнирда иштирок этишга умид қилмоқда.

Бу умид иккита асосий омилга асосланади. Биринчидан, кенгайтирилган турнирда 48 та жамоа иштирок этади ва Осиёга саккизта кафолатланган ўрин ҳамда ФИФА плей-офф турнирида қатнашиш имконияти берилган.

Иккинчидан, Ўзбекистон ОФК учинчи босқич саралаш мусобақасида яхши натижалар қайд этмоқда, улар “А” гуруҳи етакчиси Эрон билан тенг очкога эга. Иккала жамоа ҳам тўртта ўйиндан 10 очко тўплаган, Эрон эса фақат голлар фарқи ҳисобига етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Умар Эшмуродов ФИФАга берган эксклюзив интервьюсида жамоасининг истиқболи ҳақида ишонч билан гапирди.

"Бизда жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун жуда яхши имконият бор," деди у. "Ўзбекистон халқи буни ғоят ҳаяжон билан кутмоқда. Ҳозирда биз ўз вазифамизни бажаришимиз ва ҳар бир ўйинда энг юқори даражада ҳаракат қилишимиз керак. Жамоа бирдамликда ишлашни давом эттириши ва энг юқори савиясини кўрсатиши лозим. Бу нафақат биз футболчилар учун, балки бутун Ўзбекистон учун ҳам катта шараф ва айни пайтда катта масъулиятдир.

Мухлисларни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ. Бизнинг ғалабаларимиз мамлакатимиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга, шу боис биз бу имкониятдан фойдаланиб, ўз номимизни тарихга муҳрламоқчимиз."

31 ёшли футболчи 14 ноябрда Қатарга ва беш кундан сўнг Корея Халқ Демократик Республикасига қарши сафарда ўтказиладиган иккита муҳим ўйин олдидан барқарор ўйин кўрсатиш муҳимлигини таъкидлади.

"Бу босқичда заиф жамоалар бўлмагани учун, ҳар икки ўйин ҳам қийин кечиши кутилмоқда," - деди Эшмуродов. "Қатар жуда тажрибали ва кучли жамоа бўлгани сабабли, уларга қарши ўз имкониятларимизни тўлиқ ишга солишимиз зарур.

Корея ДХР ҳам осон рақиб эмас. Бироқ биз ҳар бир ўйинда уч очко учун курашга кирамиз, чунки ҳар бир ғалаба бизни мақсадимиз сари янада яқинлаштиради."

Сречко Катанец шогирдлари ушбу икки ўйинда кетма-кет ғалаба қозона олса, Ўзбекистон ўз тарихидаги илк жаҳон чемпионати сари ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ боради. Эшмуродовнинг фикрича, мундиал иштирокчисига айланиш мамлакат учун тарихий воқеа бўлади.

"Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш тарихимиздаги энг катта муваффақият бўлади," дейди Косон туманида таваллуд топган футболчи. "Шубҳасиз, мундиал ўзбек халқининг азалий орзуси ҳисобаланади ва бу биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Биз жаҳон чемпионатида қатнашишни ва ўзбек футболини жаҳон миқёсида тан олишларини истаймиз. Бу нафақат футболчилар, балки бутун миллат учун фахрланадиган воқеа бўларди. Ўзбекистонни жаҳон футболи харитасига киритиш учун бор кучимизни сафарбар қиламиз."

Ўзбекистон терма жамоасида Европа футболининг юқори даражасида ўйнайдиган бир қанча футболчилар бор. Жамоа сардори Элдор Шомуродов А Сериянинг "Рома" клубида, Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг "Ланс" жамоасида тўп тепмоқда, Аббосбек Файзуллаев эса Москва ЦСКА сида асосий плеймейкер ҳисобланади. Эшмуродовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон жамоасида истеъдодларга монанд равишда ўзаро бирдамлик ҳам мавжуд.

"Саралаш босқичи давомида биз шижоат ва жамоавий руҳга эга бўлдик," деди у. "Ҳар бир футболчи ўзининг бор кучини бағишлашга тайёр. Ҳозир бизда жуда иқтидорли ўйинчилар бор, бу эса ҳар бир ўйинда курашишга тайёр бўлган жамоамиз борлигини англатади. Жамоа аҳил ишлайди, бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Айнан шу омил майдондаги муваффақиятимизга сабаб бўлмоқда."

Эшмуродов ҳозирда Малайзиянинг "Селангор" жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган. У 2020 йилда халқаро майдондаги дебютидан бери изчил тараққиётга эришди ва янада юқори чўққиларни забт этишга интилмоқда.

"Мен футболчи сифатида анча шаклландим ва ҳар куни ўз ўйинимни такомиллаштириш устида ишлаяпман," дея изоҳ берди у. "Машғулотларни самарали ўтказишни мақсад қилганман. Асосий вазифам - жамоа учун қўлимдан келган барча ишни амалга ошириш.

Хайриятки, "Селангор"да ишлар яхши кетяпти. Жамоада кўплаб ёш ўйинчилар бор ва мен уларни қўллаб-қувватлашга, клуб ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. Ўз тажрибамни бошқалар билан улашишни ёқтираман.

Мақсадим - миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишига ёрдам бериш ва халқимизга қувонч улашиш. Бу барчамиз учун жуда муҳим бўлгани сабабли, бор кучимни сарфлайман."

Рейтинг: +15   

Комментарии

+3   
13 ноя 22:43:02
Murod Xudoynazarov
Умаржон олга босинглар бирдамлигингиз бардавом булсин эртага сизларга Оллох мададкор булсин амин Оллоху Акбар
+1   
14 ноя 10:10:50
аИа
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Умар Бобур Шерзод бизни Косонни боллари. Ғолиб Ойбек ҳам Косонлик Яқин ўтмишда мамлакатимизни кучли клубларида тўп сурган Анвар Бердиев Ботир Қораев Асрор Алиқулов Ҳамза Каримов Насим Шоимовлар ҳам Косонлик йигитлар
Нима кераги бор Косонлик ёки Кашкадарёлик деб? Хаммаси Узбекистон учун уйнаяпти. Насаф халкаро уйинда уйнаганида мухлислик килдик. Утган йили Навбахорга хам мухлис булдик Осиёда. Терма жамоа уйинларида ва халкаро уйинда ажратилмайди. Хаммамиз бир буламиз.
+1   
14 ноя 07:11:28
International
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Умар Бобур Шерзод бизни Косонни боллари. Ғолиб Ойбек ҳам Косонлик Яқин ўтмишда мамлакатимизни кучли клубларида тўп сурган Анвар Бердиев Ботир Қораев Асрор Алиқулов Ҳамза Каримов Насим Шоимовлар ҳам Косонлик йигитлар
Farqi nima hammasi O'zbekiston nomidan chiqadiyu. Yoki Koson alohida respublika va termasiyam alohidami?
   
14 ноя 13:29:37
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя аИа
Нима кераги бор Косонлик ёки Кашкадарёлик деб? Хаммаси Узбекистон учун уйнаяпти. Насаф халкаро уйинда уйнаганида мухлислик килдик. Утган йили Навбахорга хам мухлис булдик Осиёда. Терма жамоа уйинларида ва халкаро уйинда ажратилмайди. Хаммамиз бир буламиз.
Биз ҳам шу фикрда , шунчаки ўзбекчилик туғри тушинасиз фахрланиш тушунчаси борда озгина
   
14 ноя 12:53:07
International
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Нотўғри тушунманг шунчаки маълумот учун ёзгандим
OK, unda uzr
   
14 ноя 11:12:56
Odilbek Abdushukurov
Hech bo‘lmasa, shu futbolda hamjihat bo‘laylik..
   
14 ноя 08:54:29
Dilmurod Umarov
Terma jamoamizga omad,g'alabalar yor bo'lsin
   
14 ноя 00:03:49
Shohruhbek777
Umarjon sizni uyiningizda souqqonlik salgina tezligingiz tuq 2 qavatda va souqqon bulish imkoni bor lekin oqsaysiz nimaga unday bilmadim salgina tezlik va soauqqon busangiz sizdan zur himoyachi yuq ishoning
   
13 ноя 23:58:15
Google User
Umar ismiga mos zabardast himoyachi. Shu ketganidan keyin o'rniga kelgan Golban Nasafda bir necha o'yinlarni rasvo qildi
-1   
14 ноя 09:11:01
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя International
Farqi nima hammasi O'zbekiston nomidan chiqadiyu. Yoki Koson alohida respublika va termasiyam alohidami?
Нотўғри тушунманг шунчаки маълумот учун ёзгандим
-4   
14 ноя 06:26:04
Sodiq Nazarov
Умар Бобур Шерзод бизни Косонни боллари.
Ғолиб Ойбек ҳам Косонлик
Яқин ўтмишда мамлакатимизни кучли клубларида тўп сурган Анвар Бердиев Ботир Қораев Асрор Алиқулов Ҳамза Каримов Насим Шоимовлар ҳам Косонлик йигитлар
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика