RU

Последние новости

23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  5 23:00Россия кубоги. ЦСКА чорак финал жавоб учрашувида "Рубин"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  10 22:28"Милан" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  3 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  13 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  9 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  31 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  20 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0

Улуғбек Бақоев: “Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди” Новости

Улуғбек Бақоев: “Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди”

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев қатнашди.

– Биз рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. “Навбаҳор” Суперлигада медадлар учун курашмоқда, жамоа таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар бор. Шунга қарамай, менимча, мезбонларнинг айрим вазиятлардаги устунликларини инобатга олмаса, ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашувнинг илк дақиқаларида урган голимиз инобатга олинмади. Ўша вазият бўйича бирор нарса дейиш қийин.Кейин биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида бурчак зарбасидан сўнг, мезбонлар гол уришди. Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар ярата олдик. Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди ва бунинг учун уларга ўз минатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”ни эса бугунги ғалаба билан табриклаб, жамоага кейинги босқич ўйинларида омад ёр бўлишини тилайман.

“Бухоро”нинг олдига жорий мавсумда клуб раҳбарияти томонидан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Буни амалга ошириш йўлида ҳаракат қиляпмиз. Умуман олганда, Про лигада 4 та жамоа Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда ҳамда мазкур лиганинг 2-давра ўйинлари қизиқарли кечади, деб ўйлайман, - деди Улуғбек Бақоев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.      

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика