RU

Последние новости

00:34"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими? Таркиблар билан танишинг  0 00:20ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2 (матнли трансляция)  321 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  2 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  19 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18

Украина ҳамда Бразилия терма жамоаси устозлари ярим финал олдидан қандай фикрда? Новости

Украина ҳамда Бразилия терма жамоаси устозлари ярим финал олдидан қандай фикрда?

Украина футзал терма жамоаси бош мураббийи Олександр Косенко ва унинг бразилиялик ҳамкасби Хавьер Маркиньос футзал бўйича ЖЧ ярим финал учрашуви олдидан қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бразилия жуда кучли жамоа. Улар жаҳон чемпиони бўлиш борасида рекордчи ҳисобланади. Менимча, Бразилия кубок учун асосий фаворитдир. Уларда исталган жамоага бошоғриқ бўладиган жуда кўп ўйинчилар бор. Биз ўз услубимизда ўйнашимиз ва бор кучимизни ишга солишимиз керак", – деди Косенко. 



"Ярим финал олдидан ҳеч қандай босим ҳис қилмаяпман. Биз оптимист кайфиятдамиз ва буни мундиаль сўнгига қадар сақлаб қолмоқчимиз. Агар босимни ҳис қила бошласак, ўз моҳиятимизни унутиб қўйишимиз мумкин.

Украина малакали жамоа ҳисобланади. Улар бежиз ярим финалга қадар етиб келмади. Бўлажак учрашувга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъи назар ўз шиддатимиз, ўз ўйинимизни сақлаб қолишимиз даркор. Ушбу мундиалда уч йил давомида қандай тайёргарлик кўрганимизни намойиш этмоқчимиз. 

Бизни ҳужумкорликка урғу қаратишимизни кўп айтишади, лекин биз эътиборни ҳимоядан бошлаганмиз. Ҳимоя — энг кучли қуролимиз. Ишончли мудофаа ушбу босқичга етиб келганимиздан далолат беради, бироқ тўхтаб қолмаймиз. Турнирда рақиблар қийинлашиб боргани сайин ҳимояланиш ва ҳужум қилишнинг бошқача услубларини такомиллаштириб борамиз.

Яна бир бор айтаман, сўнгги уч йил давомидаги тайёргарлигимиз ва мақсадимиз турнир давомида бизга мотивация бўлмоқда. Шу билан бирга, барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Бошқа жамоаларга бўлган ҳурмат ўз жамоамизга ҳурмат демакдир", – деди Маркиньос.  



Эслатиб ўтамиз, ярим финал беллашуви бугун "Ҳумо Арена"да 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика