RU

Последние новости

18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   2 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  0 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  0 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  25 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  5 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4

Уик-энд безаги бўлиши кутилаётган "Олд Траффорд"даги учрашув превьюси Новости

Уик-энд безаги бўлиши кутилаётган "Олд Траффорд"даги учрашув превьюси

Бугун Англия Премьер-лигасида 10-турга старт берилади.

Тур марказий ўйин билан бошланади. Турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ўзаро "Олд Траффорд"да беллашадилар. Қуйида ана шу учрашувга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 10-тур

"Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм"

28.10.2017, 16:30

"Олд Траффорд"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).

Премьер-лига мухлислари турни супер ўйинни томоша қилиш билан бошлашади. Кўпчилик, МЮнинг "Ливерпуль" билан ўйинидан келиб чиқиб бундай бўлмаслиги эҳтимоли бор дейиши мумкин. Лекин, бугун Моуриньо шогирдлари ўз майдонларида ўйнашади ва "Орзулар театри" "автобус"ни қабул қилмайди. "Қизил иблислар" ҳужумкор ўйин кўрсатишади, "Тоттенхэм" эса исталган баҳсда ўз омадини фақат ҳужумда излайдиган клуб. Бу эса ўйин қизиқарли ва томошабоп ўтишини кафолатлайди.

Мезбонларда жароҳатланган таркиби анча катта: Златан Ибрагимович, Поль Погба, Маруан Феллайни, Майкл Кэррик ва Маркос Рохо. Эрик Байи ва Фил Жонс эса ниҳоят тикланди ва майдонга тушишга тайёр. Катта эҳтимол билан Моур ҳимоя марказида Смоллинг - Байи жуфтлигидан фойдаланади. Лукаку, Мхитарян ва Рэшфорднинг формасини инобатга олсак, лондонликлар ҳимоячиларига бугун анчагина иш топилади.


"Тоттенхэм" таркибида эса бугунги кунда жамоанинг асосий юлдузи ҳисобланган Харри Кейн тиззаости мушакларидаги жароҳат сабаб ўйнай олмайди. Ҳудди шундай шикастланиш Виктор Ванямада ҳам бор. Почеттино бугун учта марказий ҳимоячидан фойдаланади. "Шпорлар" ҳимояси ҳозир Манчестер жамоаларидан кейин энг ишончлиси бўлиб турибди. Ҳужумда Кейннинг ўрнини ҳеч ким тўлдира олмаслиги аниқ. Харрининг йўқлиги бугун қанот ҳужумчиларига қўшимча вазифа юклайди. Сон Хён Мин марказий ҳужумчи ролини бажарса, унга Эриксен ва Аллилар доимий тарзда ёрдам келишлари талаб этилади. Акс ҳолда, рақиб ҳимоячилари қитъадошимизга имкон бермаслиги мумкин.

Ўтган турда "Хаддерсфилд"дан мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олган МЮни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Ҳафта ўртасида Лига кубогида "Суонси"нинг мағлуб этилиши ўйинчиларга кайфият қўшгани аниқ. "Тоттенхэм" эса Лига кубогида ҳамшаҳари "Вест Хэм"га 2:3 ҳисобида ютқазиб йўқди. Кейнсиз ўтган биринчи ўйиндаёқ жамоа ютқазди.

АПЛ турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринда бораётган жамоалар баҳси уик-энд безаги бўлиши кутилмоқда. Ҳар икки жамоа жорий мавсум кучли ўйин кўрсатмоқда. Кўрамиз, бугун кимнинг кўчасида байрам бўлар экан.



Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада "Тоттенхэм"га қарши охирги 25та уй учрашувидан 20тасида ғалаба қозонган (20 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият);

- "Шпорлар" шу йилнинг 14 майида МЮни "Уайт Харт Лейн"да 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Бугун ҳам бу ишни уддалашса, "қизил иблислар"дан биринчи бор кетма-кет икки ўйинда устун келган бўлишади;

- Маурисио Почеттино АПЛда ҳаммадан ҳам кўпроқ Жозе Моуриньога ютқазган - 4 маротаба.



Мураббийлар фикрлари:

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Биз уйда кучли ва ишончли жамоамиз. Бу сафар ҳам ўшандай бўлишига ҳаракат қиламиз".

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"): "Кейннинг ўйнамаслиги баҳона эмас. Бизда Фернандо Льоренте, Сон Хён Мин ва яна вариантлар бор. Жамоа учун энг маъқул қарорни қабул қиламиз".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика