RU

Последние новости

14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  0 14:39Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  2 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  11 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19 08:09Месси Дембелени табриклади  7

"Уфа" раҳбари Ўруновнинг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари ҳақида: "Агар МУМни сотиб олмоқчи бўлса, олаверади. У ўғирлагани йўқ, ишлаб топди" Новости

"Уфа" раҳбари Ўруновнинг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари ҳақида: "Агар МУМни сотиб олмоқчи бўлса, олаверади. У ўғирлагани йўқ, ишлаб топди"

"Уфа" директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов "Спартак"га ўтган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

- Ўрунов ўзининг инстаграм саҳифасида МУМ (марказий универсал магазин)дан қилган харидларини жойлади ва бу дарҳол интернетда танқид қилинди. Ушбу постни кўрдингизми? Бу ҳақда нима дейсиз?

- Танқидга салбий муносабатдаман. Остон - ёш йигит, унинг учун хурсанд бўлиш керак, барчасини ўз меҳнати билан топган, ўғирламаган. Агар МУМни сотиб олишни хоҳласа, сотиб олаверсин! Мен эса бошқа дўконларга боришни афзал кўраман, мен учун бу сал қимматлик қилади (кулади).

- Москва Остоннинг бошини гангитиб қўймадимикин? Сизнингча, бу биринчи белгилар эмасми?

- Ундай демаган бўлардим. Инсонлар майдонда ва ташқарида ўзларини бошқача тутишлари мумкин. Кўрганингиздек, Ўрунов доим курашларга чанқоқ, ҳеч қачон тўхтамайди, дангаса эмас. Ҳатто унинг кучи қолмаган бўлса ҳам, югуради, ишлайди. Профессионал йигит. Унинг ҳатто ёмон одатлари ҳам йўқ, Остон доим спортда. Хўш, дўконга одам кириб келди, нима қилибди? Бунда муаммо кўрмаяпман. Мен уни қўллаб-қувватлайман.

- Айтишларича, Остон "Спартак"да ҳали аванс ҳам, маош ҳам олмаган. Клубингиздаги маош футболчига бундай шопинг (савдо) қилишга имкон берадими?

- (Кулади) Ростини айтсам, фақат нархлари арзонлаштирилган маҳсулотлар учун етса керак, - дейди Мурзагулов.


Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик хавбек бундан бир неча кун олдин ўзининг Gucci ва Louis Vuitton'даги харидлари акс этган суратини истаграм саҳифасига жойлаган ва бир оздан сўнг постни ўчириб ташлаган эди.


→ ФОТО  Остон Ўрунов "Уфа"га қарши ўйин "Спартак" билан Бошқирдистонга етиб келди

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика