RU

Последние новости

10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   0 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  3 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  3 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  5 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  14 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  3 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  1

УЕФА Чемпионлар лигаси 2014-2015. Ким қанча даромад олди Новости

УЕФА Чемпионлар лигаси 2014-2015. Ким қанча даромад олди

УЕФА расмий сайти 2014-2015 мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этган 32 жамоага бўлинган даромадни маълум қилди.

Плей-оффни ҳисобга олмасак умумий маблағ деярли 988 млн. еврони ташкил қилди.

32 жамоадан ҳар бири гуруҳ босқичига чиққани учун 8,6 млн. евродан бонус олишди. Ҳар бир ғалаба учун клубга 1 млн. евро, дуранг учун эса 500 минг евро берилган. Плей-офф босқичи иштирокчилари ҳар бир ўтиш босқичи учун алоҳида бонус олишган. Клубларга маблағ миллий ассоциацияларнинг телевизион бозоридаги улушини ҳисобга олиб ва бошқа факторлар бўйича бўлиб берилди.

Гуруҳ ўйинларидан сўнг, плей-офф босқичида 1/8 финалга чиққан ҳар бир иштирокчи 3,5 млн. евродан ишлаб олди. 1/4 финалга чиқиш учун клубларга 3,9 млн. евродан, ярим финалчиларга эса 4,9 млн. евродан пул ажратилди. "Барселона" Берлинда ўтган финалдаги ғалабаси учун 10,5 млн. евро олди, "Ювентус" ҳисобига эса 6,5 млн. евро ўтказиб берилди.


Гуруҳ босқичидан олдинги плей-оффнинг 20 иштирокчисига 42 млн. евро бўлиб берилди. Шундай қилиб, умумий тўлов маблағи 1,03 млрд. еврони ташкил қилди. Бундан ташқари, УЕФА билан ҳамкорлик учун Европа клублари Ассоциациясига 3,5 млн. ажратилди. Демак, умумий тўловлар 1,033 млрд. еврога етди. Уч саралаш босқичидан ўта олмаган клубларга белгиланган миқдорда пул берилди. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига етиб бормаган ўз мамлакатларининг чемпионларига қўшимча бонус маблағ тақдим этилди.

Бундан ташқари, ЧЛ-2014/15да иштирок этмаган элит Европа дивизионлари клубларига даромадни бўлиш доирасида 85 млн. евро ажратилди. Бу пуллар клубларга ёшларга эътибор бериш ниятида берилди. Ушбу маблағни бўлиш билан профессионал лигалар ва мамлакат футбол федерациялари шуғулланади.

Бу тўловларни икки гуруҳ - Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган (18 федерация 71,1 млн. евро олади) ва қолганлар (36 федерация 11 млн. евро олади) бўлиб беради.

Ниҳоят, 2,9 млн. евро турнирнинг плей-офф босқичида иштирок этган клубларнинг 19 федерациясига бўлиб берилади.


Каталония клуби жами 61 миллион евро мукофот пулига эга бўлди. «Ювентус» 89 миллион, ПСЖ эса 56 миллион, «Реал» ва «Монако»  52 миллионга эга бўлди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика