U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Қирғизистонга боради
29 мая 12:34
Новости
U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Қирғизистонга боради
Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин билан бирга "E" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. 11 та гуруҳда биринчи бўлган ва 4 та гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар финал босқичига йўлланма олишади.
Қуйида барча гуруҳлар билан танишинг. Биринчи ёзилган мамлакатлар ўша гуруҳ ўйинларини ўзида қабул қилишади.
"А" гуруҳи: Иордания, Бутан, Хитой Тайпеи, Туркманистон.
"B" гуруҳи: Мьянма, Афғонистон, Кувайт, Япония.
"С" гуруҳи: Вьетнам, Бангладеш, Сингапур, Яман.
"D" гуруҳи: Хитой, Шимолий Мариана ороллари, Тимор Лесте, Австралия.
"E" гуруҳи: Қирғизистон, Шри Ланка, Фаластин, Ўзбекистон.
"F" гуруҳи: Таиланд, Мўғулистон, Ливан, Малайзия.
"G" гуруҳи: Камбоджа, Покистон, Ўмон, Ироқ.
"H" гуруҳи: Қатар, Бруней, Ҳиндистон, Баҳрайн.
"I" гуруҳи: БАА, Гуам, Гонконг, Эрон.
"J" гуруҳи: Индонезия, Макао, Лаос, Корея Республикаси.
"K" гуруҳи: Тожикистон, Непал, Филиппин, Сурия.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги финал босқичи 2026 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Саралаш ўйинлари эса 2025 йил 1-9 сентябрь ўтказилади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии