RU

Последние новости

18:09Суперлига. "Динамо" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  31 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  94 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди Новости

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди

Хитой Тайпейида U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи давом этмоқда.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Камбоджа термаси билан беллашди ва йирик ғалабага эришди.   

Учрашувнинг 13-дақиқасида чап қанотдан Ўринбоев узатган тўпни Азизбек Тўлқинбеков жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ

42-дақиқада яна Ўринбоевнинг ошириб берган тўпини бу сафар Дилшод Абдуллаев боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 0:2. ГОЛНИ КЎРИШ

45+2-дақиқада Азизбек Тўлқинбеков дублга эришди - 0:3. Унга тўпни Асилбек Жумаев етказиб берди. ГОЛНИ КЎРИШ

55-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жарима майдони ичидан чап оёғи билан чиройли гол урди - 0:4. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада яна Ўринбоевдан пас ва захирадан майдонга тушган Лазизбек Мирзаев гол урди - 0:5. ГОЛНИ КЎРИШ

84-дақиқада Духсановнинг қанотдан узатган тўпи Саидовга тегиб йўналишини ўзгартирди ва Саидумархон Саиднуруллаев уни дарвозага йўллади - 0:6. ГОЛНИ КЎРИШ

90+2-дақиқада Тўлқинбековнинг тўп узатишидан кейин Саиднуруллаев дублга эришди - 0:7. ГОЛНИ КЎРИШ

Учрашувда Ўзбекистон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон кейинги учрашувни 25 сентябрь куни Непалга қарши ўтказади.

 

Камбоджа U-20 - Ўзбекистон U-20 - 0:7

Голлар: Азизбек Тўлқинбеков 13, - 0:1 (Ўринбоев пас). Дилшод Абдуллаев 42, - 0:2 (Ўринбоев пас). Азизбек Тўлқинбеков 45+2, - 0:3 (Жумаев пас). Муҳаммадали Ўринбоев 55, - 0:4 (Аҳмаджонов пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 0:5 (Ўринбоев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 85, - 0:6. Саидумархон Саидунуруллаев 90+2, - 0:7 (Тўлқинбеков пас)

Камбоджа U-20: 22.Чонгмиенг Рон, 4.Чумсидет Эм, 5.Ти Хан, 8.Сони Ит, 11.Сокеа Сренг, 12.Ватана Леом, 14.Веннин Чин, 17.Макара Соун, 18.Меан Чанрит, 19.Девин Ук, 20.Даро Тач.

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Туҳсанов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 15.Асилбек Жумаев (22.Лазизбек Мирзаев, 65), 18.Наримон Аҳмаджонов (13.Беҳруз Жуматов, 65), 19.Рустамбек Фомин (16.Муҳаммадали Реимов, 78), 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)
Захира: 1.Ҳуниддин Неъматов, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 11.Муроджон Комилов, 14.Нурлан Ибраимов, 17.Оллоберган Каримов.


ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика