RU

Последние новости

13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  1 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  5 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  4 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  2 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  14 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  16 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1

U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди Новости

U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди

Бугун U-17 Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу босқичда Италия U-17га қарши майдонга тушади.

1/8 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

17:30. Италия - Ўзбекистон

17:30. Уганда - Буркина Фасо

18:00. Мексика - Португалия

18:30. Бразилия - Франция

18:45. Швейцария - Ирландия

20:15. КХДР - Япония

20:45. Австрия - Англия

20:45. Марокаш - Мали

Мусобақанинг ҳозирги босқичига келиб Осиёдан фақат учта жамоа қолди. Аслида 9та жамоа иштирок этишни бошлаганди. Булар - Қатар (мезбон), Индонезия, Япония, КХДР, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Тожикистон, БАА ва Ўзбекистон.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўз иштирокини давом эттирмоқда. Вакилларимиз ўтган босқичда Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Бугун эса яна бир жиддий баҳс кутмоқда. Осиёнинг кейинги иккита жамоаси - КХДР ва Япония бугун ўзаро рақиб бўлади. Бу дегани қитъамизнинг қайсидир вакили бугун турнир билан хайрлашади.

КХДР 1/16 финалда Венесуэла билан ўйнаб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда нимчорак финалга йўл олди. Япония U-17 эса ўтган босқияда ЖАР ўсмирларига ҳеч қандай имконият қолдирмай 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Бошқа жамоалар билан нима содир бўлди?

Қатар U-17. Учта ўйинда икки очко тўплаб ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатди. Қатар ўсмирлар терма жамоаси аввалига Италияга мағлуб бўлди ва ЖАР, Боливия термалари билан дуранг ўйнади.

Индонезия U-17. ЖЧдаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлади. Индонезия ўсмирлари Замбия ва Бразилия билан ўйинларда мағлубиятга учраб, Гондурасни мағлуб этди ва уч очко билан ўз иштирокини гуруҳда тугатди. 

Жанубий Корея U-17. Кореяликлар гуруҳ баҳсларини яхши ўтказишди. Аввалига Мексика мағлуб этилган бўлса, сўнгра Швейцария билан дуранг қайд этилди ва гуруҳнинг охирги баҳсида Кот-Д.И'вуар устидан ҳам зафар қучилди. Аммо Жанубий Корея ўтган босқичда Англияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди.

Саудия Арабистони U-17. Саудиялик ўсмирлар ҳам гуруҳдан чиқа олишмади. Бу жамоа аввалига Австрияга ютқазиб, сўнгра Янги Зеландияни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Лекин Мали билан кечган охирги турда яна имконият бой берилди. Натижада Саудия Арабистони U-17 терма жамоаси 3 очко билан гуруҳда қолиб кетди.

Тожикистон U-17. Афсуски, ён қўшнимиз ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги ҳамма ўйинларда мағлубиятга учради. Тожикистон ҳам яхши қатнашса керак деган тахминда эдик, бироқ Чехия, АҚШ ва Буркина Фасо билан ўйинларда имконият бой берилди.

БАА U-17. БАА ўсмирлар терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичидан сўнг мусобақа билан хайрлашди. Аввалига Коста Рика билан дуранг ўйнаган араблар кейинги турда Хорватияга 0:3, охирги учрашувда эса Сенегалга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Шундай қилиб, U-17 Жаҳон чемпионатини Осиёнинг 6та жамоаси турли сабабларга кўра тарк этди. Бугун бўлиб ўтадиган КХДР - Япония баҳсидан кейин яна бир қитъадошимиз кичик мундиал билан хайрлашади. Биз эса Ўзбекистон U-17 терма жамоамиз Италияни мағлуб этиб чорак финалга чиқишини хоҳлаймиз. Футболчиларимизга омад ёр бўлсин.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +6   

Комментарии

   
18 ноя 13:46:24
Bekzod
Ответ на комментарий пользователя Kingsman
1 таси колади, уш босаям ок борилар Узбекистон болади)
2 та колади 1- узб болса 2- си йоки япония йоки кхдр дан бири
   
18 ноя 13:45:08
Bekzod
Ответ на комментарий пользователя S Farrux
Худо хохласа иккинчи урин. Мураббий виждони бор йигит. Омадини берсин.
Канака 2- орин яхши ният килинг 1- оринни соранг Аллохдан
   
18 ноя 13:00:25
Komilov Muxammad Omar
Омад Исломжон га Оллоҳ ўзи қўлласин илоҳим
   
18 ноя 12:38:26
S Farrux
Худо хохласа иккинчи урин. Мураббий виждони бор йигит. Омадини берсин.
   
18 ноя 12:07:33
Kingsman
1 таси колади, уш босаям ок борилар Узбекистон болади)
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика