RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз? Новости

U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?

Қатардаги "Эспайр" футбол академияси майдонларида бўлиб ўтаётган U-17 Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқич учрашувлари ўз якунига етмоқда.

Шу боис кўпчиликда савол туғиляпти: агар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдан чиқса ким билан ўйнайди? Қуйида бу борада маълумот келтириб ўтамиз.

Ўзгарган формат

U-17 Жаҳон чемпионати шу пайтгача 24та терма жамоа билан ўтказиб келинаётганди, бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино таклифи билан иштирокчилар сони 48тага етказилди. 48 жамоа тўрттадан 12 гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар билан биргаликда энг яхши учинчи ўрин эгаларидан яна 8таси плей-оффга йўл олади. Шунда жами 32та жамоа кейинги босқичга чиқади.

Плей-офф ўтказиш тартиби

Бу ўринда ФИФА яна бир янгиликка қўл урган дейиш мумкин. Гап шундаки, 12та гуруҳ ғолиблари (12та жамоа) умумий алоҳида жадвалга олинади ва фақат биринчи ўринлар жадвали тузилади. Гуруҳ етакчилари жадвали ҳозирги пайтда қуйидагича кўриниш олган.

Ўз гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учун ҳам алоҳида жадвал шаклланади (жами 12та жамоа). Бу жадвалда фақат иккинчи ўринлар бўлади. Иккинчи ўринни эгаллаб турган жамоалар жадвали шундай кўриниш олган.

Ва охирида 8та энг яхши 3-ўрин эгалари учун ҳам алоҳида жадвал бўлади (жами 8та жамоа). Натижада мусобақанинг 1/16 финали қуйидагича форматда ўтказилади.

Гуруҳ ғолиби №1 - Учинчи ўрин №8

Иккинчи ўрин №4 - Иккинчи ўрин №5

Гуруҳ ғолиби №8 - Учинчи ўрин №1

Гуруҳ ғолиби №9 - Иккинчи ўрин №12

Гуруҳ ғолиби №4 - Учинчи ўрин №5

Иккинчи ўрин №1 - Иккинчи ўрин №8

Гуруҳ ғолиби №5 - Учинчи ўрин №4

Гуруҳ ғолиби №12 - Иккинчи ўрин №9

Гуруҳ ғолиби №2 - Учинчи ўрин №7

Иккинчи ўрин №3 - Иккинчи ўрин №6

Гуруҳ ғолиби №7 - Учинчи ўрин №2

Гуруҳ ғолиби №10 - Иккинчи ўрин №11

Гуруҳ ғолиби №3 - Учинчи ўрин №6

Иккинчи ўрин №2 - Иккинчи ўрин №7

Гуруҳ ғолиби №6 - Учинчи ўрин №3

Гуруҳ ғолиби №11 - Иккинчи ўрин №10


Бу ўринда жамоаларнинг 1дан 32гача бўлган рейтинги тузилмайди ва юқоридаги каби 1/16 финал жуфтликлари шаклланади. Шуниси қизиқки, қолган гуруҳлардаги барча 3-тур ўйинлари тугамагунча Ўзбекистон U-17 кимга тушишини аниқ билмаймиз. Гуруҳда бирни олсак бошқа, иккини олсак бошқа, учинчи билан чиқсак умуман бошқа жамоа рақибимиз бўлиб қолиши мумкин.


Х.Холиқов.

Рейтинг: +9   

Комментарии

+3   
11 ноя 18:59:30
NavMil
100 % тушунарлик
1 ўринни олса зўр экан
+2   
11 ноя 20:45:32
Абдували Фуркатов
Хорватия Узбекистон
+2   
11 ноя 20:34:13
Rashidhon Tursunov
Хорватия
+2   
11 ноя 20:13:53
DON USMON
AQSH bilan oynasa boladi, kamida yana chorak finalgacha borish kerak. Skautlarda qiziqish uyg'otish kerak
+2   
11 ноя 19:24:37
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Asilbek 7
Yozgan odamni oʻziyam tushunmaydi biz vapshe tushunganimiz yoʻq
Тушунса бўлади. Мен биттада тушундим. Олдинги Ж/Чдан фарқли ўлароқ. Токи гуруҳ ўйинлари тугамагаунича рақиблар мавҳумлигича қоллар экан!
+2   
11 ноя 18:58:49
NavMil
Ман 100% тушундим 1 ўринни олса зўр экан
+2   
11 ноя 18:20:29
Asilbek 7
Yozgan odamni oʻziyam tushunmaydi biz vapshe tushunganimiz yoʻq
+1   
12 ноя 00:00:52
PFK HAQIQAT
Ответ на комментарий пользователя PFK HAQIQAT
Gollar hisobiga 7 oʻrinda boʻlar ekanmiz. (Ikkinchi oʻrinlar) Bizga raqib birinchi oʻrinlardan Italiya ekan.
Adashib man
+1   
11 ноя 23:18:13
Шухрат Рахматов
Ирландия Колумбия, Швейцария Парагвай ва Узбекистон Хорватия
+1   
11 ноя 22:33:52
1144ror
100% Xorvatiya - O'zbekiston
+1   
11 ноя 22:31:16
1144ror
Xorvatiya bilan tushamiz manashu jadvalga asosan hisoblasak
+1   
11 ноя 21:48:15
Алибек
Хорватия билан уйин буларкан
+1   
11 ноя 20:51:44
Amonov Ravshan
Xorvatiya bilan tushsak kerak
+1   
11 ноя 20:44:51
Абдували Фуркатов
Хорватия Узбекистон уйини гувохи буларканмиз
+1   
11 ноя 20:12:37
aszmuzb
Шу жадваллардек колса АКШ-Узбекистон экан
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика