RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Турон"ни яна бир мураббий тарк этди Новости

"Турон"ни яна бир мураббий тарк этди

Суперлига дебютанти “Турон” мураббийлар штабида эътиборга молик ўзгаришлар юз бериши давом этмоқда.

 Аввалига бош мураббий Исломбек Исмоилов ўз аризасига биноан жамоа билан хайрлашганди. Шундан сўнг U-21 жамоаси мураббийи Мурод Исмоилов ҳам истеъфога чиқишни маъқул топди. 

Олинган маълумотларга кўра, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Илҳом Зайлобитдинов ҳам куни-кеча яйпанликлар лагерини тарк этишга қарор қилган. Айтиш лозимки, ушбу мураббий ўтган мавсум “Нефтчи” жамоасида асосан ёрдамчи сифатида ишлаб, жорий мавсум аввалида эса “Турон” жамоаси билан келишувга эришганди.   

Маълумот учун ҳозирда “Турон”ни бўлажак учрашувларга полшалик мутахассис Богуслав Баниак бош мураббий сифатида тайёрламоқда. Унга яқинда клубда иш бошлаган Анвар Бердиев билан дарвозабонлар бўйича мураббий Бекзод Турғунов яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика