RU

Последние новости

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Мерген Оразов: "Тожикистонга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз" Новости

Мерген Оразов: "Тожикистонга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

Туркманистон термаси бош мураббийи Мерген Оразов CAFA Nations Cup мусобақаси олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

- Мусобақа ҳақида

- Авваламбор, бу Ўрта Осиё футболи учун катта қадам. Минтақада футбол ривожланишига катта ёрдам беради деб ўйлайман. Турнирдан умидларимиз катта, терма жамоамиз учун катта синов бўлади. Ўйлайманки, ушбу мусобақада Туркманистон терма жамоаси яхши иштирок этади.

- Мусобақага старт берилишидан аввал ушбу мусобақа ҳақидаги фикрларингиз...

- Ушбу мусобақа барча терма жамоаларга фойда келтиради ва чиройли мусобақа бўлади деб ўйлайман. Рақиблар кучли, лекин биз ҳам ўз ўйинимизни намойиш этишимиз керак.

- Ўтган йили Туркманистон U-23 терма жамоаси Тошкентда кечган Осиё чемпионатида жуда яхши таассурот қолдирган эди. Терма жамоа бош мураббий сифатида ўша таркибдаги йигитларни кузатдингизми ва ушбу мусобақада терма жамоангиздан нима кутсак бўлади?

- Мақсад – гуруҳдан чиқиш. Таркибимизда кўп футболчиларимиз янги. Ҳар хил тактик услубларни қўллашни ният қилганмиз. Мақсадимиз – мусобақада 3-4-ўринни эгаллаш.

- "Арқадағ" клуби терма жамоа ўйинчиларини бир таркибга йиғиб олгани Туркманистон терма жамоаси учун зарарга ишлайдими?

- Терма жамоа бош мураббийи сифатида ушбу жиҳатдан фойдали томонларини кўрмоқдаман, сабаби йигитлар бир жамоада ўйнаши, уларнинг бир-бири билан яхши чиқишишига хизмат қилади.

- Биринчи учрашув Тожикистон терма жамоасига қарши. Эртанги учрашувдан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Рақибни ўрганмоқдамиз. Эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этиб, уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- Арсланмират, сиз кўп йиллар давомида Ўзбекистон чемпионатида тўп тепгансиз. Гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказасизлар. Ўзбекистонга қарши кечадиган учрашувдан нималар кутмоқдасиз?

- Ўзбекистонда фаолият юритганман ва ушбу терма жамоанинг кучини биламан. Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли ва жуда яхши шаклланган, лекин биз Ўзбекистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз, рақиб кучли, лекин биз ҳам ўз услубимизда ўйнаймиз. Рақибдан қўрқиш йўқ.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика