RU

Туркия кубоги. "Фатих Карагумрук" пенальтилар сериясида ютқазди, Шукуров захирадан майдонга туширилди ва серияда гол урди Новости

Туркия кубоги. "Фатих Карагумрук" пенальтилар сериясида ютқазди, Шукуров захирадан майдонга туширилди ва серияда гол урди

Туркия кубогининг 1/8 финали доирасида "Фатих Карагумрук" клуби "Башакшехир" жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса "Башакшехир" футболчилари устун келди.

Қайд этиш жоиз, "Фатих Карагумрук" таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Шунингдек, у пенальтилар сериясида жамоасининг тўртинчи зарбасини аниқ ижро этди, аммо жамоа серияда 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика