RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Туринда 7 та гол урган "Милан" ҳақида 7 факт Новости

Туринда 7 та гол урган "Милан" ҳақида 7 факт

Стефано Пиоли бошчилигидаги "Милан" сўнгги ҳафтада Турин шаҳрида 2 бор меҳмон бўлиб, бир-биридан муҳим ғалабаларни қўлга киритди.

Айниқса, 2-баҳсда 7 та гол урилгани туфайли айни пайтда "россонери" мухлисларининг "оғзи қулоғида". Фурсатдан фойдаланиб "Торино" билан ўйиндан кейин хориж матбуотида "қизил-қоралар" ҳақида чиққан энг муҳим фактларни йиғиб, эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

1. "Милан" роппа-роса 25 йилдан кейин А Серияда яна 7 та гол урди. "Россонерилар"  сафарда 7 та гол урганига эса 29 йил бўлди (1992 йилнинг октябрида "Фиорентина", 3:7).

2. "Милан" 2012 йилнинг декабридан бери "Торино"ни илк марта сафарда енгди. 

3. "Милан" жорий мавсум "Торино" ва "Ювентус" жамоаларининг ҳар 2-сини Туринда енгишни уддалади. Бунақаси сўнгги бор 1967/68 йилги мавсумда содир бўлган эди.

4. Франк Кессье — А Сериянинг 1 мавсумида "Милан" таркибида 10 дан ортиқ гол урган Какадан кейин (2008/09) биринчи ярим ҳимоячи.

5. Тео Эрнандес — топ-5 чемпионатларнинг сўнгги 2 мавсумида камида 6 та гол урган ҳимоячилардан бири (иккинчиси — Робин Госенс).

6. Жорий мавсум 18 бор пенальти тепган "россонерилар" бу борада А Серия рекордини такрорлади.

7. "Милан" "Торино"га қарши сўнгги 3 ўйинда (А Серия доирасида) ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда ғалабага эришди. Бунақаси 1979 йилдан бери илк бор содир бўлди.

25 йил...

Автор :
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика