RU

Последние новости

00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  15 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  1 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  4 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди Новости

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида ишловчи ходимлар ўртасида “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун, 17 август куни ушбу спорт беллашувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан иштирокчилар ўзгача кайфият, юқори энергия билан ўз иқтидорларини намойиш қилишга шай ҳолатда сафланган.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси ўринбосари Комил Габбазов барча иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан қутлаб, уларга муваффақиятлар тилади. Бундан ташқари, спорт – саломатлик ва бахтли ҳаёт манбаи эканлигини таъкидлаб, Банкда ходимларнинг иқтидорларини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини билдирди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Спартакиада” спорт беллашувлари бунга яққол мисол эканлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Трастбанк”нинг 30 йиллик тантаналари арафасида ўтказилаётган ушбу “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ходимларнинг якдиллиги ва шижоату ғайратига ҳисса қўшишини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, икки кун давом этадиган мусобақада жамоалар спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро куч синашади. Ғолиблар эса 24 август куни ўтказиладиган финалга йўлланма олади. Якуний босқичда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу ўринда, “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаймиз!


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика