RU

Последние новости

17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  3 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  5 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  6 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  11 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  14 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  25 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  22 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   17

Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги" Новости

Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"

Тимур Кападзенинг отаси Тохир Кападзе Ўзбекистон ОТЖ Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олганига ўз муносабатини билдирди.

"Албатта, ҳар бир ота боласининг хурсандчилигига шерик бўлишни истайди. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди. Аввал ҳам айтганимдек бу йигитларни тарбиялаган ота-оналари, устозларига раҳмат. Ажойиб жамоа қилишди. Энди ҳамманинг кўзи уларда бўлади. Олимпиадада ҳам гуруҳдан чиқиб, совринли ўринларни эгаллашлари мумкин. Лекин у ерга боришнинг ўзи катта меҳнат. Омадларини берсин, Европа жамоаларида тўп тепишсин. 

Мураббий бўлиш осон эмас. Бироқ Тимур футболчилик фаолиятидаёқ мураббийлик лаёқатини кўрсатишни бошлаганди. Қизиқарди, ёзарди. Ўйинни таҳлил қилишга қизиқиши юқори бўлган. Биз ишлаган давр билан солиштириш қийин. Ҳозир ҳамма нарса замонавий. Яхши тайёргарлик кўрмасангиз, рақибларни ўрганмасангиз ўз-ўзидан натижа келмайди. Тимур футболчиликни тугатиши билан Ўзбекистон терма жамоасини беришди, Уругвайлар билан ўйнашди. "Локомотив" ўринбосарлари билан чемпион, "Қўқон-1912"ни сақлаб қолди. Демак, иқтидори бор. "Олимпик"ни нолдан бошлади. Раҳбарият ишонди. Худо хоҳласа бу бошланиши. Насиб қилса, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига боришимиз керак, чунки базамиз бор. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев барча шароитларни яратиб бермоқда. Олимпиада келажак учун яхши туртки бўлади. 

Япония билан ҳам ўйин томонлама ютқазишмади. 11 метрлик бу лоторея. Хафа бўлишимиз керак эмас. Жамоада ҳамманинг ўз ўрни бор. Қайсидир маънода легионерларнинг йўқлиги сезилди. Дуо қилайлик Олимпиадада яхши натижалар кўрсатишсин. Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги",- дейди Тохир Кападзе.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика