RU

Последние новости

16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  2 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  5 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  16 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  21

Тошкентда ФИФА Grassroots дастури бўйича халқаро курслар бошланди. Уни Усмон Тошев олиб бормоқда Новости

Тошкентда ФИФА Grassroots дастури бўйича халқаро курслар бошланди. Уни Усмон Тошев олиб бормоқда

Теги :  Grassroots
Бугун пойтахтимиздаги “Чиғатой” Республика олий спорт маҳорат мактабида ФИФАнинг болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш дастури бўйича Grassroots халқаро курслари старт олди.

ФИФА Grassroots дастури мактаб, жамоат ва клублар ташаббуси орқали 6-12 ёшдаги ўғил-қизларга қаратилган бўлиб, дастурнинг асосий мақсади – футбол ўйини орқали имкон қадар кўпроқ одамларни, ҳусусан ёшларни бирлаштиришдир.

Дастур махсус инфратузилма талабларисиз футбол ўйнаш имкониятини яратади. Шу сабабли ҳеч қандай интенсив машғулотлар ёки мураккаб тактикаларга мурожаат этилмайди.

Grassroots дастури барча футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликда тузилган ва инсоний қадриятларни алмашинувини қўллаб-қувватлайди.

Мазкур ўқув курсларга Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган мураббийликка қизиқиши бор 30 нафар мутахассис жалб этилган.

Ўқув курслар ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан олиб борилмоқда ва унга Бахром Умаров кўмаклашмоқда. Ўқув-машғулотлар координатори – Умид Хатамов.

15 январь кунига қадар давом этадиган ўқув жараёни якунида болалар футболи ва оммавий футбол бўйича фестивал ўтказилиши режалаштирилган. Курс сўнггида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика