RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  67 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Тошкентда "бўрилар"га ҳеч қачон ютқазмаган "қалдирғочлар" парвозга тайёрми? Новости

Тошкентда "бўрилар"га ҳеч қачон ютқазмаган "қалдирғочлар" парвозга тайёрми?

Суперлига биринчи турининг навбатдаги кундан ўрин олган баҳслари бугун давом эттирилади.

 Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси "Локомотив" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Қишки трансферлар ойнасида катта йўқотишларга учраган "қалдирғочлар" қайта парвозга тайёрми? Қуйида шу ҳақида батафсил сўз боради.

Бунедкор

Суперлига. Тур 1

03/03/2022, 18:30

0
:
0
Завершен

Согдиана

45'
90'
30'  Авазбек Улмасалиев
33'  Махмуд Махамаджонов
82'  Расул Юлдашев (Умидбек Султонов)
46'  Бобур Фарҳодов (Аюбхон Номанов)
57'  Джасур Хасанов О (Марат Бикмаев)

Тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар 

Шуҳрат Мақсудов шогирдлари янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини ўз қароргоҳида олиб борди. Бунда кўпроқ жисмоний томондан тикланишга, таркибни шакллантиришга эътибор қаратилди. 5-20 февраль оралиғида Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулотлар давом эттирилди. Унда "Руҳ", "Алашкерт", "Заря" сингари кучли рақиблар билан ўйинларда футболчилар синовдан ўтказилди, десак муболаға бўлмайди. 

Жамоани тарк этган футболчилар: Лутфулла Тўраев, Равшан Ягудин, Хуршид Ғиёсов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов 

Янги қўшилганлар: Дмитрие Побулич, Францис Нарх, Дилшод Жўраев, Усмонали Исмоналиев, Суҳроб Султонов, Сардор Хурсандов, Ҳусайн Эргашбоев 

Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар 

"Қўқон-1912" 1:0

"Қизилқум" 0:1

"Нефтгазмонтаж" 2:0

"Локомотив" 0:1 

"Руҳ" 0:2

"Заря" 1:2

"Волгарь" 2:2

"Мақтаарал" 1:2

"Алашкерт" 1:1

Заявка  

"Бунёдкор" атрофида кўпчиликни ўйлантираётган жиҳат бу - таркиб. Гарчи жамоани етакчилар тарк этганига қарамай уларнинг ўрнини муносиб тўлдиришга ҳаракат қилди. Қолаверса клуб ўз академиясига таянган ҳолда ўтган мавсум ўринбосарлар жамоасида тўп тепган бир қанча ёш футболчилар асосий таркибга жалб қилинди. Легионерлардан ҳужумкор ярим ҳимоячи хорватиялик Дмитрие Побулич, ганалик соф ҳужумчи Францис Нарх таклиф этилди. Қуйида жамоанинг янги мавсум олдидан тўлиқ заявкаси билан танишинг.


Шуҳрат Мақсудов ("Бунёдкор" бош мураббийи): - Тўғри ҳозир бир қадам орқага ташлаётгандирмиз, аммо вақти келиб икки қадам олдинга юрамиз. Туркияда хорижий йиғин ўтказдик, ёшларимизнинг кўзида хоҳишни кўрдим, академиямиздаги шароитлар барча ҳавас қиладиган даражада. Фақат ёшларда тажриба етишмаяпти, бу табиий ҳолат. Тажриба ўйинлар орқали келади. "Бунёдкор"нинг келажаги ишончли қўлларда. Ёшларга эътибор қилаётганимизни академиямизда ҳозир таҳсил олаётган ёш болалар ҳам кўришмоқда ва улар ҳам келажакда асосий таркибга киришга уринишади. Биз ёлғиз эмасмиз, футболчиларимиз мана шу мухлисларимиз учун чиройли ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилишади. Мухлислардан битта илтимос, ҳар қандай натижа қайд этилса ҳам жамоани қўллаб қувватлаб турасизлар деб умид қиламан 

Давронжон Эргашев ("Бунёдкор"нинг янги сардори): - Худо хоҳласа жамоамиз 99 фоизга тайёр. Ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун чиқамиз. Бизга қарши ўйнайдиган жамоаларга осон бўлади дейишмоқда, ишонтириб айтаман ундай бўлмайди. "Бунёдкор" доим совринли ўринлар учун курашади.


"Сўғдиёна" бу сафар ҳам қуруқ қўл билан қайтадими?

Жамоалар шу кунгача Суперлигада ўзаро 24 маротаба тўқнаш келишган. Уларнинг 16тасида пойтахт клубининг қўли баланд келган бўлса, 2та ўйинда Улуғбек Бақоев шогирдлари ғалабани тантана қилган. 6та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.  Тўплар нисбати 51-15, "Бунёдкор" фойдасига. Қизиқ маълумот, "Сўғдиёна" шу кунгача Тошкентдан уч очко билан қайтишни уддасидан чиқа олмаган. Юқорида келтирилган 2та ғалабани ўз майдонида қўлга киритган(2015, 2019) дея оламиз. Ўтган мавсум Тошкентдаги ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган. 


8 апрель, пайшанба

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА - 2:2

Голлар: Норхонов 17, Тўхтасинов 42, Номанов 44, Ғиёсов 45+5.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Игорь Нехочин

VAR ҳаками: Элёр Турсунов

VAR ассистентлари: Жаҳонгир Саидов, Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев

Оператор: Шерали Жаналиев

Техник мутахассис: Отабек Содиқов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 8.Санжар Рашидов (9.Фаррух Икромов 66), 10.Хуршид Ғиёсов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов (22.Шаҳбоз Эркинов 82), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (11.Расул Йўлдошев, 46), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Суннатилла Абдуллажонов, 35.Иброҳим Ибрагимов.

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (8.Жамшид Болтабоев 51), 7.Арсланмират Аманов 77.Саҳоб Рашидов 51), 10.Шоҳруз Норхонов (17.Шаҳбоз Жўрабеков 88), 11.Жасур Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермель, 63.Асилжон Бегимқулов, 93.Марко Колакович.

Захира: 37.Алишер Пирматов, 2.Сардор Қулматов, 9.Ойбек Нурматов, 20.Баҳодир Насимов. 


Бунедкор

Нурилло Тухтасинов - 42', Хуршид Гиясов - 45'

Суперлига. Тур 5

08/04/2021, 18:30

2
:
2
Завершен

Согдиана

Шохруз Норхонов - 17', Аюбхон Номанов - 44'

45'
90'
42'  Нурилло Тухтасинов
45'  Хуршид Гиясов
46'  Сухроб Иззатов (Расул Юлдашев)
66'  Санжар Рашидов (Фаррух Икромов)
82'  Одилжон Абдурахмонов (Шахбоз Эркинов)
90'  Давронджон Эргашев
17'  Шохруз Норхонов
17'  Джасур Хасанов О
44'  Аюбхон Номанов
49'  Асил Бегимкулов
51'  Арсланмират Аманов (Сахоб Рашидов)
51'  Искандар Шайкулов (Жамшид Болтабаев)
62'  Шохруз Норхонов
74'  Элер Орифов
88'  Шохруз Норхонов (Шахбоз Джурабеков)






Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика