RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  1 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Тимур Кападзе: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди" Новости

Тимур Кападзе: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли кечди. "Динамо" ҳимояга урғу бериб ҳаракатланишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. 

Қийин учрашув бўлди, чунки рақиб ҳам жисмоний тарафдан яхши ҳолатда эди. 90 дақиқа ҳимояланиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилди. 

Ўйин бошида хато туфайли дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ундан кейин қийин ҳолатга тушдик. Шунга қарамасдан, гол уришга эришдик. Кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Биз яхши ўйнаб, уларга қарши ҳужумда ўйнаш учун деярли имкон қолдирмадик. Бундан ташқари, "Динамо" зарба беришда қийналди.

- "Олимпик" дарвозабони Владимир Назаров оёқ билан жуда яхши ўйнайдиган посбон ҳисобланади. Бироқ у кетма-кет 2-ўйинда қўпол хатога йўл қўйди ва жамоа шундан сўнг гол ўтказиб юборди. "Олимпик" ўтган ўйинда 5 та гол ургани учун бу билинмаганди, бугун эса яққол сезилди...

- Тўғри айтяпсиз. Худди шундай бўляпти. Эҳтимол, у хотиржам ўйнашга интиляптими, билмадим. У қаттиқроқ тепиши керак эди. Ўхшамай қолди. Қарори тўғри, аммо ижрода хатоликка йўл қўймоқда. Бугунги ҳолат рақибга "совға" бўлиб қолди. 

Ўйлайманки, бу секин-аста ўнгланадиган ҳолат. Бунақаси ҳам учраб туради. У билан гаплашамиз, муҳокама қилиб оламиз. У – сардор, ишончли ўйнаши лозим. Эҳтимол, кейинги сафар бошқа дарвозабонларга имкон берамиз. 

- Ўринбосарлар жамоасини ҳам ўзингиз бошқаряпсиз. Саволим: Асосий жамоада неча дақиқа ўйнаган футболчини эртаси куни ўйнатмайсиз?

- Агар 45 дақиқа ўйнаган бўлса, ўйнатмайман. Ундан камроқ ҳаракат қилган бўлса, ўринбосарлар таркибида имкон бераман. Тўғри, руҳий тарафдан қийин бўлиши мумкин. 

Бошида қийинчилик бўлганди. Ҳозир йигитлар мослашиб кетишди. Бир тарафдан бу фойдали, футболчи кўпроқ ўйнаши керак. Шу орқали улар ўсишади.  

- "Олимпик" ўтган ўйинда жуда зўр ўйнаганди. Бугунги ўйин олдинги баҳс фонида қўполроқ айтганда, расво бўлиб кўринди...

- Фикрларингизга қўшиламан. Бунга кўплаб факторлар бор. "Динамо" билан "Бунёдкор"ни таққослаш қийин. Чунки "Динамо" ҳимоявий, ёпиқ ўйнаган бўлса, "Бунёдкор" очиқ ўйин кўрсатганди. Бу бизга қўл келади, чунки футболчиларимиз қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишади. Кўрдингиз, "Динамо" анча ҳимоявий ўйнади. 

Тўп назоратини қўлга олиб, вазиятлар яратишга уриндик. Қаердадир хотиржамликка берилдик, қаердадир руҳий томондан оқсадик. Йигитларни диққат-эътиборни йўқотмасликка чақиргандим. Балки бу ҳам таъсир қилгандир. Ҳозир аниқ бир нарса дея олмайман, кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика