RU

Последние новости

08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  0 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик" Новости

Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Олимпик" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа ёмон ўйнамади деб ўйлайман. Айниқса, биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдик ва ўйин назоратимиз остида эди. Иккинчи бўлимда эса устунлик тенглашди. "Пахтакор" ҳам анча қўшди. Хатоларни кўриб чиқамиз ва тўғирлаймиз. Умуман олганда, ёмон ўйнадик дея олмайман. Йигитларга ҳаракат қилишди ва улардан миннатдорман.

- Биринчи бўлимда жамоангиз устунлик қилди. Буни ўзингиз ҳам таъкидлаб ўтдингиз, аммо иккинчи бўлимда устунлик сезилмади ва кучлар тенглашди. Жамоангизнинг иккинчи бўлимда ўйини ёмонлашганига нима сабаб бўлди?

- Балки чарчоқ бунга сабабдур. Биринчи бўлимда яхши прессинг қилдик ва ўйинни назорат қилдик. Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳам анча ўзига келиб олди ва энди биз қарши ҳужумга ўтадиган бўлдик. Рақиб яхши ҳимояланди дея оламан. Икки таймда ҳам яхши ўйнадик, аммо турли ҳил футбол намойиш этдик. Танаффусдан кейин жамоалар анча очилди ва вазиятлар пайдо бўла бошлади. Голларни индивидуал хатолар сабабли ўтказиб юбордик. Аутдан ўзатилган тўп, биринчи голга олиб келди. Аутдан гол ўтказиш яхши эмас. Иккинчи голда ҳам бироз тушунмовчилик бўлди, агар вазият сўнгига қадар ўйнаганимизда гол ўтказиб юбормаган бўлар эдик. Ишлашда давом этамиз. Хатоларни тўғирлашимиз керак.

- Осиё кубогидан қайтган футболчилар ва жамоада қолган футболчилар ўртасидаги фарқ сезилмоқдами? Осиё кубогида иштирок этган футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқдами? Клубда қолган футболчилар эса қисқа вақт ўйин амалиётисиз қолишди. Таркибдаги футболчиларнинг икки ҳил ҳолати қанчалик муаммо тўғдирмоқда?

- Ўзилиш бўлди. Кубок баҳсларидан сўнг орада ўзилиш бўлди. Боғламлар ва бир бирини тушуниш бўйича кичик муаммолар кузатилган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Осиё кубогидан қайтиб келган футболчиларда жисмоний ҳолат бўйича муаммо йўқ деб ўйлайман. Камчиликларимиз ўйинда яққол кўзга ташланмади. Яхши ўйнадик, аммо ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик.





Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика