RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Динамо" (матнли трансляция)  22 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  63 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  1 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  6 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   65 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  21 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  15

Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда? Новости

Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?

30 август куни CAFA NATIONS CUP мусобақаси старт олишидан хабарингиз бор.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз гуруҳда Ўмон, Туркманистон ва Қирғизистон билан ўйнашади. Айни пайтда терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзени бир қанча муаммолар қийнаётгани рост.

Биринчи муаммо, ўйинлар қайси стадионда бўлади?

"Бунёдкор" стадиони майдони ўша машҳур концертдан кейин яроқсиз аҳволга келиб қолганидан хабарингиз бор. Ҳозирда Тошкентда фақат "Жар" стадионида футбол ўйнаса бўлади. "Пахтакор" майсаси ҳали тайёр эмас, "Локомотив" стадионида ҳамон таъмирлаш кетмоқда. Мусобақани вилоятларда ташкил этиш бўйича мухлислар кўп ва хўп ёзишмоқда. Лекин ЎФА томонидан бундай ҳаракат йўқ, шекилли. "Жар" стадиони август ойида жуда катта юклама берилмоқда. Кетма-кет футбол учрашувлари майдон сифатига таъсир қилмай қолмайди албатта. Терма жамоамиз рақибга қўшиб майдон билан ҳам курашишмаса бўлгани.

Иккинчи муаммо, жароҳатлар ва легионерларнинг ҳолати.

Терма жамоамизнинг етакчиларининг кўпида ҳозир жароҳат бор. Рустам Ашурматов бўлажак йиғинга чақирилмаслиги аниқ. У тахминан бир неча ой давомида тикланиш жараёнини бошдан кечиради. Жалолиддин Машарипов ҳам жароҳати боис "Истиқлол"нинг мавсум бошидаги иккита ўйинида майдонга туша олмади. Футболчининг ўзи CAFA мусобақасигача тайёр бўлишини ва терма жамоа сафида майдонга тушишини маълум қилди. Остон Ўрунов мавсумолди йиғинлар пайтида тикланиш жараёнини ўтказди ва фақат мавсум бошида умумий гуруҳга қайтди. 1-турда қайдномага киритилди лекин майдонга туширилмади. Отабек Шукуров жароҳатини даволаш учун маълум муддат Москвада бўлиб қайтди ва ҳозирда Тошкентда индивидуал тарзда машғулот олиб бормоқда. Унинг вазияти ҳам Машариповникига ўхшаш, ўйин амалиёти йўқ, лекин жароҳат билан бўлса ҳам терма жамоа учун ўйнашга тайёр. Ўткир Юсуповда шукурки жароҳат йўқ, лекин Эрон чемпионатининг 1-турида "Фулад" дарвозасини Юсупов эмас бошқа посбон қўриқлади. Юсупов бу клубга борганидан кейин доимий асосий дарвозабонга айланиб олганди, бироқ янги мавсум негадир бошқача бошланди. Кўплаб Эрон нашрлари терма жамоамиз дарвозабони "Трактор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Балки трансфер ойнаси ёпилгунча бу нарса амалга ошиши мумкиндир. Аббосбек Файзуллаевда ҳам ўйин амалиёти йўқ. Турк клуби фақат кеча трансфер тўловини амалга оширди ва футболчининг ҳужжатини қўлга киритди. Бу ҳужжат олинмагунга қадар Файзуллаев "Истанбул" сафида майдонга туша олмасди. Аббос сўнгги бор 12 июль куни майдонга тушганди ва 11 дақиқа ҳаракат қилганди. Унинг охирги тўлиқ ўйини эса 10 июнь куни терма жамоа таркибида бўлганди. ФИФА кунига қадар "Башакшеҳир" учта расмий ўйин ўтказади ва мана шу учрашувларда Аббос кўпроқ ўйнайди деб умид қиламиз.

Учинчи муаммо, Кападзе терма жамоада ишлашда давом этадими ёки йўқми?

Тимур ака ҳақиқий ватанпарвар ва терма жамоа учун ҳар қандай шароитда ҳам ишлашга тайёрлигини биламиз. Лекин исталган одам ўз келажаги мавҳум бўлса, ишлаши шунчалик қийин бўлади. Йоахим Лёв ЎФАга рад жавоби бергани ҳақида хабарлар чиқди, Славен Билич ва Фотиҳ Терим бўйича эса ҳозирча бундай маълумотлар йўқ. Эътиборлиси ЎФА бу мураббийлар бўйича ҳеч қандай расмий хабар бергани йўқ. Тимур Кападзенинг шартномаси ноябрь ойига қадар тузилганини биламиз холос.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

+2   
20 авг 18:21:29
Abdusalom Mirzayev
Да, жудаям оғир ҳолат, нима қилиш керак, бош қотган, майли соғ саломат бўлсин, ўзини асрасин.
+2   
20 авг 17:33:14
Haqiqat-2
Айни пайтда легионерларимиздан кура, махаллий чемпионатдаги футболчиларнинг холати аьло даражада. Шунга бемало Кафада Суперлига футболчиларидан фойдаланса булади. Неьматов-Йулдошев (Сайфиев, Насруллаев), Эшмуродов, Аликулов(Гайбуллаев), Алижонов (Абдирахматов)-Искандеров, Буриев, Мозговой, Рахматов-Одилов, Жиянов, Сергеев (Абдухоликов) , Турдимуротов. Вариант куп ва етарли
+1   
20 авг 17:58:32
Jons
Temur, bu ketishda Paxtakorda ish boshlaydiyov, chunki endi Bentu varianti chiqibdi, u qabul qivoradi o'ylab o'tirmay.
+1   
20 авг 17:58:26
Муроджон Болтабойов
Ответ на комментарий пользователя Kamoliddin Khudjayev
Фикрингизга кушиламан .Алишер Одиловни хам термада синаб куриш керак.Руслан Жиянов билан яхши тандем
Алишер. Зур формада Жиганов хам чарчамай уйнаяапти тугри езифсиз
+1   
20 авг 17:48:50
Redminote13
Ответ на комментарий пользователя Kamoliddin Khudjayev
Фикрингизга кушиламан .Алишер Одиловни хам термада синаб куриш керак.Руслан Жиянов билан яхши тандем
Норчаев хам бор
+1   
20 авг 17:14:46
Kamoliddin Khudjayev
Фикрингизга кушиламан .Алишер Одиловни хам термада синаб куриш керак.Руслан Жиянов билан яхши тандем
+1   
20 авг 16:56:56
Shukurjon Beknazarov
Yangi nomlarni bilib olish uchun zoʻr imkoniyat
   
20 авг 19:58:42
Фарход Исаходжаев (Фара)
Боши огриса духтирга борсин
   
20 авг 18:56:27
Фарход
Муаммо етарли, хаммаси хам узича мухим, лекин энг ёмони хали бу тренер ,хали у тренер келармиш -и , Тимур га хам, футболистларга хам психологик та'сир килиши мумкин. ( блогерлар , мухбирлар Сизлардан Илтимос тасдикланмаган ма'лумотларни ХА деб ёзиб чикманглар ) . CAFA мусобакаси бу бир тренировочный турнир, унда янги тактика , схемаларни испытания дан утказиш .
   
20 авг 18:26:35
Redminote13
Ответ на комментарий пользователя Haqiqat-2
Айни пайтда легионерларимиздан кура, махаллий чемпионатдаги футболчиларнинг холати аьло даражада. Шунга бемало Кафада Суперлига футболчиларидан фойдаланса булади. Неьматов-Йулдошев (Сайфиев, Насруллаев), Эшмуродов, Аликулов(Гайбуллаев), Алижонов (Абдирахматов)-Искандеров, Буриев, Мозговой, Рахматов-Одилов, Жиянов, Сергеев (Абдухоликов) , Турдимуротов. Вариант куп ва етарли
Тўғри фикр. Эрон хам лигионерларсиз келади. Янги футболчиларни синаб кўрса бўлади.
   
20 авг 18:26:25

20 авг 17:48:34
Redminote13
Ответ на комментарий пользователя Kamoliddin Khudjayev
Фикрингизга кушиламан .Алишер Одиловни хам термада синаб куриш керак.Руслан Жиянов билан яхши тандем
Норчаев хам бор
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика